• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Тиббиёт институтига киролмаган ва оиласи сабаб театрдан кетишга мажбур бўлган “жайдари келин” — Муножат Алимбоева 42 ёшда (фото, видео)

    “Жайдари келин” спектаклидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Муножат Алимбоева 1981 йилнинг 2 ноябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг санъатни танлаши оила учун чинакамига янгилик бўлган. Чунки бўлажак актрисада ижодий қобилият деярли бўлмаган. Хўш, у нега санъат йўлини танлади ва айни кучга тўлган ёшида фаолиятини чеклашига нималар сабаб бўлди?

    “Санъат ҳақида ўйламасдим”

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — Болаликда санъаткор бўламан, деган хоҳиш бўлган. Ҳатто синфдошларимнинг эсталик дафтарларига ҳам “Санъаткор бўламан”, деб ёзардим-у, аммо қобилиятимни намоён этишга шошилмасдим. Онам мктабдан бўш вақтимда рубоб тўгарагига ҳам берганди. Аммо икки ой ўтиб, бормасликка аҳд қилгандим. Чунки қизиқишим у қадар юқори бўлмаган.

    Оилада тўрт фарзанд эдик, онам ўқитувчи бўлиб ишларди. Шу боисданми дадам болаликдан “Қиз болага ўқитувчилик ёки шифокорлар энг яхши касб” деб кўп гапирарди. Шу гапга қулоғим ўргангани учунми санъат ҳақида умуман ўйламасдим, — дейди актриса Муножот Алимбоева.

    “Шифокор бўлишга билимим камлик қилган”

    Муножот Алимбоева мактабни тамомлаб, Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширгани, аммо жуда кам балл тўплагани учун ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — Шифокор бўлиш ниятида Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширибман. Талабгорларнинг кўплигидан баллар ҳам жуда юқори бўларкан. Тан оламан у қадар билимим юқори эмасди, мандат куни тўплаган балимни кўриб ҳафсалам пир бўлган. “Шифокор бўлолмайман шекилли” деб хаёлимдан ўтказганман. Аммо табиатан осонликча таслим бўладиган қиз эмасдим. Шу боис ўқув марказга бориб, тикувчиликни ўргана бошладим. Уч ой ўқиб, кейин ательега ишга кирганман. Тўғри чокли ишларни сменга беришарди. Аммо бир нуқтага тикилиб ўтириш саломатлигимга ёмон таъсир қила бошлади. Кейин билсак, менга бошни эгиб қилинадиган ишлар мумкин эмас экан. Бир куни дадам олдига чақириб “Ательега бормай қўяқол қизим”, деди. Ишим ўзимга ёқмаса-да, нима билан банд бўлишим кераклиги ҳақида ўйладим. “Ўзи қайси касб эгаси бўлмоқчисан?” деб сўради. Дадамнинг мана шу гапини икки йилдан буён кутаётгандим. Аммо санъаткор бўламан десам дарров рад жавобини эшитишдан қўрқиб “Журналист бўламан”, деганман. Бахтимга Ўзбекистон давлат санъат институтида ишлайдиган Ҳамидулла Икромов дадамнинг таниши экан. Санъаткор бўлишимга шу инсон сабабчи бўлган.

    “Яқинларим имтиҳондан ўтишимга ишонишмаган”

    Муножот Алимбоева актриса бўлишга дадасини қандай кўндиргани ҳақида кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — Ҳамидулла Икромов санъат журналистика факультети декани экан. Бир нечта савол жавоблардан кейин “Яна нималарга қизиқасан”, деб сўраб қолган. Қувониб ариялардан бирини ижро этиб берганман. Рақс тушишга қизиқишим ҳақида ҳам тўлиб тошиб гапиргандим. Шунда “Бу қизнинг бўйи баланд, нутқи равон ва ўзига яраша овози ҳам бор экан. Журналист эмас, актрисаликка топширсин”, деган. Аввалига бу гап дадамга ёқмаган. Аммо устознинг “Ёқтирмаган касбида ишлаб роҳат топмайди», деган гапидан кейин рози бўлган. Ўша кундан бошлаб ижодий имтиҳонларга жиддий тайёрланганман. Аммо яқинларим имтиҳондан ўтишимга унчалик ишонишмаган. Аммо натижалар кутилганидан ҳам аъло бўлган, — дейди Муножот Алимбоева.

    “Жайдари келин”нинг яралиши...

    Муножот Алимбоевани актриса сифатида танитган “Жайдари келин” спектаклидаги келин образи ҳисобланади. Актриса бу ролни ижро этишга нега рози бўлгани ва қайси хатти-ҳаракатлар унинг топилмаси эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — “Жайдари келин” спектаклининг мухлислари жуда кўп. Ролга тасдиқланганимда заррача иккиланиш ва қўрқув бўлмаган. Чунки унинг айрим хатти-ҳаракатлари ҳам менга бегона эмасди. Болалигимда онам ва бувим ўсма қўйишни яхши кўришарди. Қошларим қалин бўлгани учун ўсмани ҳам қалин қилиб суртишарди. Бир куни репетицияга ана шундай кўринишда чиққанман. Бу режиссёрга ёққан ва шу имиджни танлаганмиз. Кулишини эса анча вақт репетиция қилганман. Ҳозир ҳам кўча-куйда “Жайдари келиннинг кулишидан битта қилиб беринг”, деб илтимос қилишади. Кичикроқ даврада бўлса жон деб кўрсатиб берардим. Аммо кўчада бундай кулсам одамлар қочиб кетишмасин деб гапни чалғитиб қўяман, — дейди актриса.

    Тўйлар сабаб театрдан ҳайдалиш...

    Актриса насиб этмаган роли ва театрдан кетишининг сабаблари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — “Жайдари келин” дан кейин “Тўмарис” спектакли саҳналаштирилиши ва бош ролга мени мўлжаллашаётгани ҳақида эшитиб роса қувонгандим. Чунки тарихий қаҳрамонлар ролини жонлантириш ҳар бир актрисанинг орзуси. Афсуски, бу спектакл оналик таътилига чиққан вақтимда саҳналаштириладиган бўлди. У пайтда жиддий лойиҳада ишлашга жисмоний кучим ҳам етмасди, қолаверса рол учун боламни ҳам қийнаб қўйишни истамадим. Айримлар мен ҳақимда “Театрдан ҳайдалган, тўйларни танлаб кетган”, деб гапиришади. Афсуски, мен ўз хоҳишим билан кетишга мажбур бўлганман. Кетма-кет фарзандли бўлганимдан кейин ҳар куни ишга бориш қийинчилик туғдирди. Шу боис, ишдан бўшашга қарор қилдим. Аммо менга қолса, ҳозир ҳам театрда ишлашга тайёрман. Аммо тўртта болани ҳам режиссёрларни ҳам қийнаб қўяман, деб қўрқаман.

    “Турмуш ўртоғимга экрандаги ‘эрларим’ ёқмайди”

    Муножат Алимбоева турмуш ўртоғининг рашкчилигидан безор бўлгани, шу боис ҳамиша ёнида эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — Турмуш ўртоғим ниҳоятда рашкчи инсон. Ҳатто, кино ва новеллаларда ҳам актёрлар билан эр-хотин ролини ижро этишимизни ёқтирмайди. Суратга олиш ишларидан кейин уйда жанжал бўларди. Зиддият шунга етиб бордики, турмуш ўртоғим билан сёмкаларга бирга боришга, агар режиссёр рози бўлса турмуш ўртоғим ролини у ижро этадиган бўлди, — дейди актриса.

    “Болам ўлса ҳам отам ўлмасин”

    Актриса Муножат Алимбоева отаси ўлмаслиги учун, боласининг ўлимига ҳам рози бўлган оғир кунлари ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда актриса YashinTV га берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — 40 кунлик фарзандим оғир касал бўлди. Даволаниб чиққач, бир кучли шифокордан сўраганимизда, “Авлодингизда кимдадир шундай ўпка ва нафас олиш билан боғлиқ касаллик бор, фарзандингга ҳам бу ўтган”, деди.

    Дадамга “Дада, бизни авлодимизда кимнингдир ўпкаси ёмон экан, шу қондан ўтган экан” дедим. Дадам ёшликларида ўткир бронхит бўлган эканлар. Дадам бу гапимни юракларига яқин олибдилар, “Мендан ўтган касаллик”, деб бетоб бўлиб қолдилар. ‘Фарзандимни йўқотиб қўйишим мумкин’ деган хавотир фарзандимдан дадамга ўтди.



    Мен бу пайтда “Тўмарис” ролига рози бўлиб, театрга борганман. Болам икки-уч ойлик бўлиб қолган.

    Спектаклда Тўмарис фарзандини Эрон шоҳи Кир олиб қўяди, “давлатингни бермасанг, фарзандингни ўлдираман”, дейди. Ўшанда Тўмариснинг қалби ларзага келиб, йиғлайдиган жойи бор. Шунда мен ҳар куни шу сценарийни ўқиётганимда фарзандимни 40 кунлик чақалоқлигида қандай йўқотаётганимни кўз олдимга келтирардим.

    Тўмариснинг эри ҳам ҳалок бўлган эди. Шу нарсаларни ҳаммасини кўз олдимга келтирардим. Фарзанд йўқотишнинг қанчалар азоблилигини юракдан ҳис қилиб, шу сценарийни ўқирдим.

    Буёқда дадам касал бўлиб қолдилар. Энди ичимда “Майли, эй Худо, ўғлимни олгин-у, фақат дадамни қайтариб бергин. Фақат дадамга ҳеч нарса бўлмасин. Дадам ўтиб қолмасинлар. Мен ўғилни яна туғиб оларман, лекин отамни қаердан топаман? Отам ўтиб қолсалар ҳеч қачон қайтиб келмайдилар-ку?” деб ҳар куни, тун-у кун Худодан дадамга соғлик сўрардим.

    Аллоҳга беҳисоб шукр, дадам яхши бўлиб қолдилар. Лекин ўша кундан бошлаб, мен дадам учун қўрқадиган бўлиб қолдим. Озгина мазалари қочиб қолса ҳам, дадамни йўқотиб қўйиш хавфи доим хаёлимда айланарди.

    Ҳозир ҳам дадамга бир нарса бўлса зириллайман. Ёмон бўлиб қоламан. Ҳамма “фарзандим” дер экан, ҳеч ким “ота-онам” демас экан. Ман фарзандимни олгин, лекин дадамни қайтариб бергин дейдиган ғалати инсон эканман. “Фарзандимни ол демасдан ҳам, отамни олиб қўймагин”, десам ҳам бўлади-ку. Йўқ, мен шу гаровга кимнидир қўярканман. Бу тўғри эмас экан. Гаровга кимнингдир ҳаётини тикиб бўлмас экан. Бу нарсаларни энди тушундим», - дейди актриса ва хонанда Муножат Алимбоева.

    “Гонорар олмай ўйнаган ролларим ҳам кўп бўлган”

    Муножот Алимбоева ҳалигача экрандаги роллари учун кам маблағ олиши ва нега эпизод роллар билан чекланаётгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @munojatalimboeva

    — Яқин икки-уч йилга қадар съёмкаларга чақиришга қанча пул тўланиши ҳақида сўрамайдиган актриса эдим. Баъзи ҳолларда 100-200 минг сўм беришарди. Энг кўп гонорарни “Дадам билмасин” фильмидаги ролим учун олганман. 400 АҚШ доллари беришганида роса хурсанд бўлгандим. Аммо ролга чақириб пул бермай “Рози бўласиз”, деган ҳолатлари ҳам бўлган. Аммо ҳеч қачон нолимасдим. Чунки санъат орқали у қадар кўп даромад олинмаслигини биламан. Театрда ҳам, кинода ҳам пул жуда кам. Шу боис санъаткорлар халқ хизматига чиқишга мажбур бўлишади.

    Балки гапим кимгадир кулгили туюлар. Аммо мен аввалдан ўртамиёна санъаткор бўлишни, ҳаётда ҳам ҳамма қатори яшашни истайдиган инсонман. Чунки ҳар нарсанинг ўртаси яхши. Ҳозир ҳам сериалларга таклиф этишади. Ростини айтсам, эпизод рол бўлса, рози бўламан. Катта ролга таклиф этишса рад қилишга мажбурман. Чунки оилавий шароитим сабаб бор эътиборимни ижодга қаратолмайман, — дейди актриса.

    13.11.2023, 12:01   Изоҳ (0)   50590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Озодани севаман” қўшиғи ортидан муаммоларга дучор бўлган ва кетма-кет яқинларидан жудо бўлган хонанда Равшан Комилов 59 ёшда (фото, видео)

    30.10.2023, 17:43

    10 та тилда сўзлаша оладиган “Дунё гўзали” ва Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 50 ёшда (фото)

    01.11.2023, 13:14

    11 ёшидан тўйларда қўшиқ куйлайдиган, оғир жудоликни бошдан кечирган ва беш йил давомида зўравонликка учраган Ирода Искандарова 51 ёшда (фото, видео)

    01.11.2023, 17:04

    Салбий образлар билан кинога кириб келган ва севгисига эришиш йўлида фильмларидагидек машаққатларни бошдан кечирган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 58 ёшда (фото) 

    03.11.2023, 12:31

    “Бўйим тенги болаларга оталик қилганман” — 10 ёшидан театрда ишлаган, ичкуёв бўлишга мажбур бўлган ва 17 йил рол кутиб яшаган актёр Убайдулла Омон 75 ёшда (фото, в...

    06.11.2023, 17:07

    Голливуднинг энг яхши тансоқчилари: Меган Маркл, Бейонсе ва бошқа юлдузларни кимлар қўриқлайди?

    10.11.2023, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.