• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброҳимова бу йил 86 ёшни қаршилади. Болалиги уруш йилларига тўғри келган, очлик ва ўлимни ҳис қилиб яшаган ижодкор катта меҳнат эвазига устозлик мақомига эришган. У масъума ўзбек аёли сиймосида кинотасмаларга муҳрланган.

    “Ризқли қиз туғилди”

    Рихси Иброҳимова етти фарзандли хонадонда дунёга келган. Унинг оиласида санъаткорлар йўқ, аммо отаси адабиётни ёқтиргани ва сибизға чалишни яхши кўрганини яхши эслайди.

    — Отам раҳматли онасидан эрта айрилиб, ўгай онанинг қўлида улғайган. Аммо оилада бир-бирларига ниҳоятда меҳрли бўлишган экан. Мен туғилишимдан аввал Тахтапулдаги ота ҳовлисидан янги у ерга кўчиб ўтган экан. Янги ҳовлида туғилганим учун “Ризқли қиз туғилди, исмини Рихсихон қўямиз”, деган экан. Отам оддий ишда ишласа ҳам ниҳоятда илмли инсон эди. Қатағон йиллари қанчалик оғир кечганлигини яхши биласизлар, ҳатто “Ўткан кунлар” асарини ҳам ўқиш мумкин эмасди. Отамда эса мана шу китоб бор эди. Асарни рус тилидаги тиббиёт китобининг ичига солиб қўярди. Бир қараган инсон уни “Ўткан кунлар” деб билмасди. Шу билан бирга у ҳар доим яширинича сақланарди. Кеч тушганида қўни-қўшнилар уйимизга чиқишарди ва отам китобни ўқиб берарди. Бундан ташқари, отам сибизға чалишни яхши кўрарди. Тунда чалиб бергани ва бир уй қўшнилар билан тинглаганимиз кечагидек эсимда, — дейди актриса.

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”

    Актриса болалиги қийин кунларга тўғри келгани, нонни ўлчаб ейишгани ва тасодифан урушдан қайтган ўликларни кўриб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Кун.уз”

    — Ҳозирги ёшларга болалигим ҳақида сўзлаб берсам худди эртак эшитаётгандек бўлишади. Оилада еттита фарзанд бўлганимиз учун ҳамма нарса ўлчоғлик эди. Онам кечга ҳаммамизга бир бурдадан нон бериб, “Ҳаммасини еб қўймагин, эртага мактабга олиб кетишинг керак”, дерди. Одамлар фақат қорин ғамини ерди. Онам “Отаси шунча боланинг тўйини қандай қиламиз, сандиққа бир рўмол ҳам ташлаб қўймадим”, деб куюниб гапирса “Пешонасига берсин, ҳозирча қорнини тўйдириб турайлик бир гап бўлар”, дерди.

    Фото: Скрин

    Болалигимдан рақсга қизиққанман. Қизлар мактабида ўқиганим учун турли спектакллар саҳналаштирардик. Мени ҳам рол ўйнашга таклиф этишган. Аммо саҳнага чиқадиган пайтим ўқитувчим қопдаги кийимлардан бирини кийишимни айтди. Қарасам ҳаммаси ниҳоятда кир ва ёқимсиз ҳидли экан. “Буларни киймайман”, дедим. Шу сабаб мактабдаги илк ролимни ижро этолмаганман. Аммо саҳнага интилиш болаликдан бўлган.

    Бир куни дугонам билан ТошМИ атрофидаги маҳаллага бир иш билан борадиган бўлдик. У қаровсиз бино ёнидан ўтаётганда эски матоларга ўралган ва қизил рангга бўялган жасадларни кўрдик. Кейин билсак, у шахси аниқланмаган, аммо ўзбек экани тахмин қилинган уруш қатнашчилари экан. Қўрқиб кетганмиз, бу жуда қўрқинчли манзара эди, — дейди Рихси Иброҳимова.

    “Сен артист бўлишинг керак”

    Кўпчилик санъаткорлар оила аъзолари бу соҳани танлашига жиддий қаршилик қилгани ҳақида гапиришади. Қизиғи шундаки, Рихси Иброҳимованинг отаси қизининг санъат институтида ўқишини истаган экан.

    Фото: Скрин

    — Мактабни тамомлаб, ҳозирги ЎзМУнинг филология факультетига ҳужжат топширмоқчи бўлганман. Ўшанда отам раҳматли “Сен санъатга қизиқардинг-ку, балки артист бўларсан”, деган. У пайтга қадар санъат институти борлигини ҳам билмаганман. Қизиқиб борсам, бир домла нима юмуш билан борганимни сўради. “Қизиқиб келдим, аслида адабиёт ўқитувчиси бўлмоқчиман”, дедим. Фаттоҳов домла бирор нима айтиб беришимни сўради. Шунда “Бўри ва қўзичоқ” эртагини айтиб берганимни биламан “Сен санъаткор бўласан”, деди. Шу тариқа ҳужжатларимни
    шу институтга топшириб, имтиҳонлардан аъло баҳолар билан ўтганман. Мактабда жамоат ишларида фаол бўлганим боис институтда ҳам тезда назарга тушдим, — дейди актриса.

    “Отам, эмас акам санъатимга қарши бўлган”

    Актриса 60 ёшга кирганида ҳам акасининг талабини бажаргани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Ўзбекистон халқ артисти Қудрат Хўжаев курс раҳбаримиз эди, актёрлик маҳоратидан дарс берарди. 1955 йил устоз санъаткор Олим Хўжаевнинг рафиқаси Шоҳида Мағзумова билан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида “Паранжи сирлари”ни саҳналаштиришган ва менга Маҳмуда роли насиб қилган. Эпизод бўлса ҳам илк бор саҳнага чиққанимда, ўзимни йўқотиб қўйиб, қалтираганим ёдимда. 1957 йилда театрда Тошхўжа Хўжаев томонидан Комил Яшиннинг “Йўлчи юлдуз” драмаси саҳналаштирилди. Спектаклдаги бош роллардан бири — Гуласал менга топширилган. Шу ролим орқали назарга туша бошлаганман. Мазкур ролим учун 1957 йилда Москвада бўлиб ўтган Ёшлар фестивалининг совринига сазовор бўлганман. Шукр, бугунги кунгача катта-катта асарлардаги барча бош қаҳрамонларни ижро этиш насиб қилган бахтли актрисалардан бириман.
    Телевидениеда илк бор жонли ижрода “Ваня тоға” спектакли билан экранга чиқ қанмиз. Кетма-кет телеспектаклларда иштирок этганман.

    Фото: Instagram

    Шунда актриса эканимдан бехабар акам мени телевизорда кўргач, уйда катта жанжал бўлганди. Отам ўзи рухсат берганини айтиб, ёнимни олгани ёдимда. Телевидениеда узоқ йиллар “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” кўрсатувида ҳам қатнашганман. 60 йилдан ошиқ саҳнада бўлсам ҳам, акамнинг “Фарқингни қийшиқ очмайсан, тирноғингни бўямайсан!” деган талабини эслаб куламан. Ҳозирги имиджим балки ёшликдан ўрганиш бўлиб қолгандир. Устозим Дамир Шокиров Ўзбекистон радиосидаги фаолиятимга сабабчи бўлган, — дейди Рихси Иброҳимова.

    “Ёлғиз фарзандим бор”

    Актриса оиласи ҳақида гапиришни унчалик хушламайди. Аммо унинг ҳам кўп санъаткорларга ўрнак бўла оладиган гўзал оиласи бўлган.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим санъатдан йироқ инсон эмас. Театримизнинг қурилишида иштирок этган, кейинчалик муҳандис сифатида ишда олиб қолишган экан. Ҳар куни гримхонамда овқат пайдо бўлиб қоларди. Бир куни идишни олгани кириб қолди. Шунда кимлигини сўраб, танишиб қолганмиз. Кунларнинг бирида “Уйингизга кузатиб қўяй”, деган.

    Йўлда суҳбатлаша туриб, турмуш қуриш таклифини билдирган. Кейин билсам, онасининг исми ҳам Рихсихон бўлгани боис менга бўлакча меҳр қўйган экан. Тақдир экан, Далилхон ака билан оила қурдик. Ягона фарзандимиз Аъзамхўжа компьютер муҳандислиги соҳасини танлади. Оилали, келиним аввалги “Уй вазифаси” кўрсатувининг бошловчиси Ҳилолахон. Иккита набирам бор:
    Илёсхўжа, Амина. Турмуш ўртоғим 2004 йил юрак хуружидан вафот этган.

    “Оғир дардни енгдим”

    Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда маданий хизматлари билан қатнашган 1111 кишилик санъаткорлар орасида актриса ҳам бор эди. Қайтгач, нурлангани маълум бўлиб, 1987, 1991, 1987, 1989, 1991 йиллар оғир жарроҳлик операцияларини бошдан кечирган.

    Фото: Скрин

    — Жуда оғир кечди, унинг азобини тасвирлаб беролмайман. Орадан қанча йиллар ўтган бўлса-да, унинг асорати ҳалигача сезилади. Майли бу ҳам пешонада бор экан, нима ҳам қилолардим? — дейди актриса.

    Фото: Instagram

    Дарвоқе, яна бир қизиқарли факт. У 1960—1970 йилларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бўлган. Театр ижодкорлари уюшмаси ва унинг бадиий кенгаши аъзоси, Касаба уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, шаҳар хотин-қизлар, нуроний жамғармаси кенгашининг бюро аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

    31.12.2023, 10:33   Изоҳ (0)   27783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Уйда ўтиролмай таксичилик ҳам қилди” — Мурод Ражабовнинг рафиқаси актёрнинг тушкунликка тушгани, моддий қийинчиликлари ва армонлари ҳақида (фото)

    19.05.2023, 17:35

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    Ишни фабрикадан бошлаган, Туркияда молиявий қийинчиликка учраган “бойнинг қизи” Юлдуз Усмонова 60 ёшда (фото, видео)

    14.12.2023, 15:52

    Италиялик фотограф бир лаҳзани суратга олиш учун олти йил вақт сарфлади 

    30.12.2023, 18:56

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой 20 та аёл қандай кўринишга эга? 

    29.12.2023, 19:53

    “Гарри, сиз нотўғри рақам тердингиз”. Британия бош вазири Риши Сунак “Уйда ёлғиз” учун олинган пародияда иштирок этди (видео)

    29.12.2023, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 15:50

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40

    Яккасаройда яшовчи 100 минглаб фуқаролар барча маълумотлари очиқ манбада борлиги аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:30

    Япония коинотдан Ерга қуёш энергияси узатади

    Дунё | 13 май, 15:20

    Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:09

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.