Ўзбекистон фуқаролари Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш тури: хона тозаловчи, ошхона ишчиси, ёрдамчи ишчи, майдон тозаловчи ва бошқалар. Қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда:
- иш ҳақи 17000 Туркия лираси (550 доллар, солиқлар тўлангандан кейин);
- иш вақти: 6 кун 8 соатдан;
- консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.
Талаблар:
- 18 ёшдан 45 ёшгача;
- тажрибага эга бўлиш;
- рус ёки инглиз тилида элементар даражада сўзлаша олиш;
- судланмаганлик;
- Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Изоҳ (0)