2023 йил 31 декабрь куни Наманган шаҳридаги автобуслар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бу ташаббус вилоят ҳокими таклифига асосан Янги йил байрамида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётгани билдирилмоқда.
Вилоят транспорт бошқармаси хабарига кўра, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари эртага, 31 декабрь куни Наманган шаҳридаги жами 9 та йўловчи ташиш йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)