Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлидаги Исроил элчихонаси яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
“Эрталаб соат 5:20 атрофида элчихона яқинида портлаш юз берганини тасдиқлаймиз”, — деди Исроил элчихонаси матбуот котиби Гай Нир Reuters агентлигига.
Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, портлаш оқибатида элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Исроил расмийлари воқеани текширишда ҳиндистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Изоҳ (0)