Исроил армияси маҳаллий аҳолига ёрдам бериш учун Ғазо сектори марказида тўрт соатлик гуманитар пауза эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилган.

“Исроил армияси тинч аҳолига озиқ-овқат ва сув захираларини тўлдиришга имкон бериш учун тактик паузаларни амалга оширмоқда. Бугун, 25 декабрь куни Дайрдаги Ал-Шайх Муҳаммад ал-Яманий ҳудудида гуманитар пауза ўрнатилмоқда, дейилади хабарда.
Исроил 24 ноябрь куни ҲАМАС билан жангларни вақтинча тўхтатди, шундан сўнг сулҳ икки марта узайтирилди — аввалига икки кунга, кейин яна бир кунга. 1 декабрь куни эрталаб унинг муддати тугади ва жанглар яна давом этди.
Изоҳ (0)