• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сербияда сайлов натижаларидан норози мухолифатчилар парламент биносига ҳужум қилди (фото, видео)

    24 декабрь куни кечқурун Белград парламент биноси яқинида бир ҳафта олдин ўтказилган парламент ва маҳаллий сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, бир неча минг киши ҳукуматга қарши намойиш ўтказди. Мазкур бинода республика сайлов комиссияси жойлашган.

    Фото: Reuters

    Мухолифат намойишига “Сербия зўравонликка қарши” блоки етакчилари Мариника Тепич ва Мирослав Алекшич бошчилик қилди. Акция чоғида намойишчилар шаҳарнинг марказий кўчаси, парламент жойлашган кўча ва ундан 100 метр узоқликда Сербия президенти Александр Вучичнинг қароргоҳи жойлашган кўчани тўсиб қўйди. Шаҳар парламентига кираверишда йиғилганлар “Вучич — ўғри!” деб ҳайқирди, дейилади Reuters хабарида.

    Намойишчилар парламент биносига бир неча бор бостириб киришга уриниб, дераза ва эшикларга зарар етказган. Бинога тош ва бошқа нарсалар улоқтирилган. Ички ишлар вазирлиги намойишчиларни “бинога кирмасликка” чақирган. Полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва қалампир баллонларини ишлатиб, уларнинг ичкарига киришига тўсқинлик қилган.

    Намойишлар чоғида Александр Вучич давлат телевидениеси орқали фавқулодда мурожаат йўллади. Президент ўз қароргоҳидан туриб сербларга гапирар экан, минтақада кўпчилик “муваффақиятли инқилобни нишонлай бошлаганини, бироқ расмийлар “Сербия эркинлигини сақлаб қолишини” айтди. Вучичнинг сўзларига кўра, бошқа давлатларнинг разведка хизматлари расмий Белградни яқинлашиб келаётган норозилик намойишлари ҳақида огоҳлантирган.

    “Хусусан, Россия бундай маълумотларни расмийларга тақдим этди”, — деди Сербия бош вазири Ана Брнабич.

    Вучичнинг халққа мурожаатидан сўнг, Брнабич сингари кўплаб серб сиёсатчилари мамлакат Майданга (2013—2014 йилларда Киевда бўлиб ўтган Майдан воқеалари назарда тутилмоқда, бунинг натижасида Украинада ҳокимият алмашганди — “Дарё” изоҳи) тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапира бошлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, “коллектив Ғарб Майдан тўнтариши усулларидан фойдаланиб, Сербиядаги вазиятни қўзғатмоқчи”.

    Сербия полицияси маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да (Тошкент вақти билан 02:00) намойишчиларни парламент биносидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди. Кечқурун полиция 38 кишини ҳибсга олди, аммо қўлга олинганларнинг умумий сони кўпроқ бўлиши мумкин. Ана Брнабичнинг маълум қилишича, намойишлар чоғида 30 дан ортиқ полициячи яраланган, улардан бирининг жароҳати оғир. Сербия мухолифати полицияни намойишчиларга шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблади.

    Сербия Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишидан сўнг Александр Вучич кечқурун иккинчи марта мамлакат аҳолисига мурожаат қилди. Президент полиция ҳибсга олишда давом этишини ва тартибсизликларга алоқадорларнинг барчасини топишини айтди.

    “Улар ҳеч қаерга яширина олмайди. Сиёсий инжиқлик туфайли Сербия давлатини вайрон қила олмайсиз. Демократия ва фуқароларнинг сайловолди иродасини йўққа чиқара олмайсиз”, — деди Вучич.

    “Сербия зўравонликка қарши” мухолифат блоки тарафдорлари мамлакатда 17 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг эртасига норозилик намойишларини бошлаганди.

    Республика сайлов комиссияси маълумотларига кўра, навбатдан ташқари парламент сайловларида Вучичнинг ҳукмрон Сербия прогрессив партияси 46,72 фоиз овоз олган. Иккинчи ўринни 23,56 фоиз овоз билан марказий чап мухолифатнинг “Сербия зўравонликка қарши” альянси, учинчи ўринни Сербия Социалистик партияси (6,56 фоиз) эгаллади. Шу тариқа, Вучичнинг партияси парламентдаги 250 ўриндан 127 тасини оладиган бўлди.

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ) вакиллари ОАВнинг мухолифатга нисбатан тарафкашлиги, Александр Вучичнинг таъсири ва овоз беришдаги қонунбузарликлар туфайли сайловларда “адолатсиз устунлик” бўлганини айтди.

     

    25.12.2023, 15:38   Изоҳ (0)   8197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия разведкаси Сербия президенти Вучични ағдаришга уринишда айбланмоқда

    07.06.2023, 09:46

    Вучич: “Сербия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади”

    22.08.2023, 16:20

    Сербияда президент Вучич партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг норозилик намойиши бўлиб ўтди (видео)

    19.12.2023, 13:23

    Путиннинг 90 йиллардаги ташриф қоғози аукционда 21 минг долларга сотилди (фото)

    25.12.2023, 13:15

    ҲАМАС туннелларида гаровдаги беш исроилликнинг жасади топилди

    25.12.2023, 12:21

    Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар сони 100 дан ошди

    25.12.2023, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.