Россия президенти Владимир Путиннинг 1990 йилларга оид ташриф қоғози ким ошди савдосида 2 миллион рублга ( 21,7 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург аукцион уйи етакчи мутахассиси Финист Циганков “ТАСС”га маълум қилди.
“Икки миллион рубль. Кураш узоқ давом этди — тахминан, беш дақиқа, бу аукцион учун жуда кўп”,— деди агентлик суҳбатдоши.
“Путин Владимир Владимирович. Халқ депутатлари Ленинград шаҳар Кенгаши раисининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси”, — деб ёзилган ташриф қоғозида. Картадаги бир нечта рақамларни Путиннинг ўзи ёзган, дейилади лот тавсифида.
Владимир Путин 1990-1991—йилларда Ленинград шаҳар кенгаши раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, ўшанда кенгашни Анатолий Собчак бошқарган.
Путиннинг ташриф қоғозлари бир неча бор сотувга қўйилган. 2019 йилда худди шундай карта “Юла” сервисига жойлаштирилди, эгаси унинг қийматини 650 минг рублга баҳолади. Шунга ўхшаш эълонлар “Авито” сайтида ҳам берилган.
Изоҳ (0)