• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Қутб бойқуши, кучук, қора мушукча: Томошабинларнинг севимлисига айланган машҳур актёр-жониворлар

    Нега уй ҳайвонларимизни жуда яхши кўрамиз? Чунки улар бизни кўрганларида доимо чин дилдан хурсанд бўлади, биз эса уларни кўрганимиздан. Жониворлар ўзларининг ҳис-туйғуларини думини ликиллатиб, кўзлари билан кўрсата олмайди. Шунинг учун уларнинг катта экранда пайдо бўлиши томошабинларга ўзгача завқ беради.

    Оқ бойқуш — “Гарри Поттер”

     
     
    Фото: Фильмдан кадр

    Ҳагрид туғилган кунида совға қилган қутб бойқуши Гарри Поттернинг содиқ дўсти бўлади. Барча бойқушлар сингари у ҳам хатларни етказиб беради ва жўнатмаларни қаерга олиб боришни жуда яхши билади. Бойқуш ёш сеҳргарлар келишидан олдин белгиланган жойга учиб борар, гапира олмаса ҳам эгасига жуда садоқатли эди. Суратга олиш жараёнида у қийин трюклардан бирини — Поттерга “Нимбус 2000” супургисини етказиб беришни уддалайди. Қушни бу ҳаракатни бажаришга ўргатиш учун мураббийларга деярли олти ой керак бўлади.

    Хатико — “Хатико”

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм Японияда содир бўлган реал воқеага асосланган бўлиб, эгаси вафотидан кейин уни 9 йил давомида станцияда кутган содиқ акита-ину зотли ит ҳақида ҳикоя қилади. Хатико садоқат тимсолига айланади ва унга атаб ёдгорлик ўрнатилади. Жониворнинг суяклари Токиодаги Миллий фан музейида сақланади. Ричард Гир иштирокидаги Голливуд фильмида Хатико ролини Чико, Лила ва Форест исмли учта акита-ину итлари ижро этган. Уларнинг ҳар бири шахсан танлаб олинган ва олти ой давомида мураббий Бун Нарр томонидан ўргатилган. Фильмнинг суратга олиш майдончасида Америка ҳайвонлар ҳуқуқлари ассоциацияси (AHA) вакили Мариса Беллис ҳам бўлган. У итларнинг етарлича овқат еб, дам олишини назорат қилган. Унинг ташаббуси билан уй ҳайвонлари совқотиб қолмаслиги учун кийим тикилган, чунки суратга олиш ишлари қишда бўлган.

    Далматинлар — “101 далматин”

    Фото: Фильмдан кадр

    Уйингизда 101 та далматин итларини тасаввур қила оласизми? Суратга олиш жараёнида 20 та катта ёшли ит ва 230 га яқин кучук иштирок этган. Кичкина далматинлар жуда тез ўсганлиги сабабли режиссёрлар ҳар 2 ҳафтада жониворларни алмаштиришларига тўғри келади, чунки фильмда улар бир хил ёшда бўлиши керак эди. Эгалари хурсанд бўлиши учун кучукчаларга фильмда ўйнаганликлари ҳақида гувоҳнома берилади. “101 далматин” экранларга чиқгач, шундай зотли итлар бир зумда дунёга машур бўлиб кетади.

    Мушук Салем — “Сабрина-митти жодугар” телесериали

    Фото: Фильмдан кадр

    Гапирувчи қора мушук Салем ўзининг ақлли сўзлари ва барча ҳолатларга тайёр турадиган кўз ёшлари туфайли омманинг севимлисига айланади. Фильмда Салем ёш жодугар Сабринанинг таниши ва дунёни эгаллашга урингани учун ҳайвон танасига қамалган сеҳргардир. Сериалдаги аксарият саҳналарда ёзувчи ва актёр Ник Бакай овоз берган анимацион мушук моделидан фойдаланилган. Диалогсиз саҳналарда тўртта ўргатилган мушук: Элвис, Люси, Салем ва Жодугар иштирок этади.

    Сенбернер Бетховен — “Бетховен”

    Фото: Фильмдан кадр

    Сенбернер зотига тегишли Бетховенни худди шу номдаги фильмда Крис исмли ит ўйнаган. Томошабинлар уни қувноқ ҳаракатлари ва оила бошлиғи Жорж билан чиқишолмаслиги орқали эслашади — у уйда ит боқишга ҳар томонлама қарши эди. Бетховен ёвуз ветеринар қўлига тушиб қолгач, бош қаҳрамон уй ҳайвонига бўлган меҳрини англаб, уни қутқариб қолади.

    Дастлаб фильмда ретривер зотли ит ўйнаши керак эди, бироқ аввал ҳам сенбернерлар билан фильмда ишлаган мураббий Карл Льюис Миллер бу итларни яхши кўриб қолади ва сценарийни ўзгартиришни таклиф қилади. Натижада бу роль иқтидорли ит Крисга берилади. Афсуски, биринчи қисм суратга олингандан сўнг сенбернер Крис нафақага чиқади, кейинчалик у ёшлиги ўтган фермада 12 ёшида вафот этади. Бетховеннинг бошқа қисмларида худди шу зотли бошқа итлар ўйнаган.

    Пингвинлар — “Жаноб Поппер пингвинлари”

    Фото: Фильмдан кадр

    Ҳайвонларни суратга олиш — осон иш эмас, лекин режиссёр Марк Уотерс фильмни компьютер графикасини камроқ ишлатган ҳолда суратга олишга қарор қилади. “Жаноб Поппер пингвинлари”да олтита суб-Антарктика пингвинлари тасвирланган. Пингвинлар нафақат томошабинларнинг, балки бутун суратга олиш гуруҳининг севимлисига айланади. Ишбилармон Поппер ролини ижро этган Жим Керри улар “кучукчалардан 10 баробар ёқимтойроқ” эканини айтади. Айтганча, Голливуддаги премьерада пингвинлар ҳам актёрлар билан биргаликда қизил гиламдан ўтган.

    22.12.2023, 11:08   Изоҳ (0)   8648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ақлбовар қилмайдиган рекордлар ўрнатган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    20.12.2023, 10:35

    “Қўрғон сирлари”ни ортда қолдиради: 2024 йил бошида чиқадиган янги турк сериаллари

    21.12.2023, 10:34

    Брэд Питт — 60 ёшда: Хитой қўйган 20 йиллик “запрет” ва актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида 10 та ноёб факт

    21.12.2023, 13:35

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик эътибор бермаган 12 та муҳим деталь (фото)

    22.12.2023, 09:50

    Нордон мандаринларни қандай қилиб ширин қилиш мумкин?

    20.12.2023, 09:40

    Йиллар ўтиб гўзал қизлар-у келишган йигитларга айланган “Гарри Поттер”нинг митти қаҳрамонлари (фото) 

    19.12.2023, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.