• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Қўрғон сирлари”ни ортда қолдиради: 2024 йил бошида чиқадиган янги турк сериаллари

    “Қўрғон сирлари” экранларда пайдо бўлганидан бери бошқа турк сериаллари рейтинги пастлади: ҳаммаси ҳам лойиҳа билан рақобатлаша олмайди. Бироқ 2024 йил қиши яна янги сериалларга бой бўлади ва ким билади, балки бу сериаллардан бири Сейран ва Феритнинг севги ҳикоясидан ўзиб ҳам кетар.

    “То ўлгунимча”

    “То ўлгунимча” янги сериалида бош ролни келишган актёр Иброҳим Челиккол ўйнайди. Унинг қаҳрамони — Туркиядаги энг йирик қурилиш компанияларидан бирининг эгаси Хоқон Дагстан. У ақлли, бой ва албатта “қизларнинг ажали”. Ташқаридан қараганда рафиқаси Ирем билан биргаликда улар ажойиб оила, лекин анчадан буён жуфтлик ўртасида илиқлик йўқ.

    Хоқон хизмат сафарига бориб, у ерда Саҳра билан учрашганида, унинг қалбида собиқ севгилисига бўлган туйғулари қайта уйғонади. Шу билан бир қаторда, у Иремни ҳам йўқотишни истамаслигини тушунади.

    “Оилавий альбом”

    “Оилавий альбом” янги сериалида томошабинлар ниҳоят “Беқарор” сериалидаги Акин Акинозу яна экранларда кўради. Туркиялик журналист Бирсен Алтунташ яқинда О3 Меdiya компаниясидан бўлажак лойиҳа сюжети тафсилотларини ошкор қилди. Сериалда қалблари болаликдан боғланган жуфтлик — Қилич (Акин Акинозу) ва Дениз (Аслихон Малбора) ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Истанбулда ўқишларини тамомлаб, кўп йиллар ўтиб ўз она шаҳрига қайтади ва тақдир уларнинг йўлларини яна туташтиради, аммо бу нимага олиб келади?

    “Асаф”

    “Асаф” лойиҳаси халқаро Netflix платформаси томонидан буюртма қилинган. Бу драматик сериал бўлиб, унда томошабинларга юксак маънавий қадриятларга эга оддий Uber ҳайдовчиси ҳақида ҳикоя қилинади. Эркак хотини ва ўғлидан ажралганидан кейин ҳаётини тиклаш йўлини топишга ҳаракат қилади. Лекин кун келиб бахтсиз ҳодиса Асафнинг ҳаётини бутунлай ўзгартиради, чунки у ёмон одамлар қўлида ўйинчоққа айланади.

    “Марварид доналари”

    “Maрварид доналари” сериалининг сюжети оилавий муносабатлар ва оилада содир бўладиган драматик воқеаларга асосланади. Режиссёрнинг сўзларига кўра, сериалда ҳикоя қилинган воқеа ҳам аччиқ, ҳам ҳазилга тўла. Лойиҳанинг ўзига хос хусусияти унинг ҳақиқий ҳаётга максимал даражада яқинлигидир.

    “Қонли эфир”

    Янги турк триллерида бош ролни Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси Бергузар Корель ижро этади. У жиноятларни очадиган ва натижаларини томошабинларга айтиб берадиган иқтидорли журналистга айланади. Фильм сюжети драматик саҳнадан бошланади, унда бош қаҳрамоннинг шогирдларидан бири Лейла исмли қиз ўлдирилади. Сериал 8 қисмдан иборат, лекин сериал муваффақиятли бўлиб чиқса, катта эҳтимол билан иккинчи мавсумга узайтирилади.

    “Кубра”

    Чағатай Улусой бош ролни ўйнаган 2024 йилнинг энг кутилган турк сериалларидан бири. Турк журналистларининг ёзишича, лойиҳанинг биринчи мавсумини суратга олиш ишлари ноябрь ойида якунланган ва жамоа дарҳол иккинчи мавсум устида иш бошлаган. Бироқ томошабинлар премьерани фақат 2024 йилнинг қишида кўради. “Кубра” Netflix томонидан ишлаб чиқарилади, шунинг учун бу жуда ғайриоддий бўлиши аниқ.

    Сюжет худди шу номдаги романга асосланган. Қиз дўсти билан муносабатларида муаммоларга дуч келган Гокҳан Шаҳиноғлуга бир куни Кубра исмли сирли фойдаланувчи чатда унга хабарлар ёза бошлайди, лекин энг ҳайратланарлиси шундаки, аноним одам бу одамнинг ҳаёти ҳақида ҳамма нарсани билади.

    21.12.2023, 10:34   Изоҳ (0)   19339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмларда хунук ва бадбашара образларни ўйнашдан қўрқмайдиган соҳибжамол актрисалар (фото)

    19.12.2023, 10:35

    Ақлбовар қилмайдиган рекордлар ўрнатган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    20.12.2023, 10:35

    Нордон мандаринларни қандай қилиб ширин қилиш мумкин?

    20.12.2023, 09:40

    Йиллар ўтиб гўзал қизлар-у келишган йигитларга айланган “Гарри Поттер”нинг митти қаҳрамонлари (фото) 

    19.12.2023, 11:35

    Кинотавсия: “Уйда ёлғиз” фильмининг ўрнини босадиган Янги йил ҳақидаги 8 та фильм (трейлер)

    18.12.2023, 12:59

    Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан айни пайтдаги муносабатларига ойдинлик киритди 

    18.12.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.