• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Брэд Питт — 60 ёшда: Хитой қўйган 20 йиллик “запрет” ва актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида 10 та ноёб факт

    Кўпчилик Брэд Питтни америкалик актёр, “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари совриндори, шунингдек, “Жангчилар клуби”, “Жаноб Смит ва Смит хоним”, “Троя”, “Танишинг, Жо Блек” фильмларининг юлдузи сифатида танийди.

    18 декабрь куни 2023 йилда Форбес журнали етакчилари ўнталигига кирган дунёдаги энг кўп маош олувчи актёр 60 ёшга тўлди. 300 миллион доллар бойликка эга бўлган Питт бир сония ҳам эътибордан четда қолмайди, айниқса, мухлисларига унинг шахсий ҳаётини кузатиш жуда қизиқ.

    Женнифер Энистон билан муҳаббати

    Питтнинг биринчи рафиқаси Женнифер Энистон “Дўстлар” ситкомининг юлдузи, “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотлари совриндори эди. Актёрлар 1998 йилда агентлари орқали танишади — улар “хўжайинларини” руҳий ёлғизликни енгиш учун бир-бирларини яхшироқ билишлари шарт деб ҳисоблашади. Шундай қилиб, Женнифер ва Брэд ўзларига маълум бўлмаган ҳолда агентлари уюштирган учрашувга боради, лекин бундан заррача афсусланишмайди: биринчи суҳбатдаёқ улар энди ажралишни истамасликларини тушунади.

    Бир йил давомида муносабатларини оммадан яширишади. Ниҳоят Стинг концертида Жен саҳнада катта олмосли узукда кўриниш беради ва шу орқали ўзининг севгилиси билан бўлажак тўйига ишора қилади. Жуфтлик буни ҳаммага овоза қилишга қарор қилади — улар 50 мингдан ортиқ гулдастага буюртма бериб, 200 дан ортиқ меҳмон таклиф қилади — Энистон учун дизайнер Лоуренс Стил томонидан яратилган 50 минг долларлик либосни ҳисобга олмаганда буларнинг барчаси бир миллион долларга тушади.

    “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмининг суратга олиниши бўлмаганида мазкур никоҳ беш йилдан кўпроқ ҳам давом этиши мумкин эди. Тушунганингиздек, Анжелина Жоли Брэднинг янги ҳис-туйғуларини уйғота олди — Брэд суратга олиш майдончасидаги биринчи учрашувдаёқ Жолини севиб қолади.

    Бу ерда Анжелина актёрнинг қалбини қандай забт этгани унчалик муҳим эмас, асосийси Энистон Питтнинг хиёнати ҳақида уларнинг пляжда бирга дам олиш фотосуратларини нашр этган оммавий ахборот воситалари орқали билиб қолади. Эрининг хиёнати туфайли яхшигина зарба олган Женнифер у билан ажрашади ва матбуотга собиқ эридан нафратланмаслигини айтади:

    “Мен Брэд туфайли турмуш борасида тажрибага эга бўлганимдан хурсандман. Уни севганман ва доим севаман. У ажойиб инсон. Биз билан содир бўлган воқеадан заррача афсусланмайман. Биз етти йил давомида бирга бўлдик. Бир-биримизга жуда кўп ёрдам бердик ва мен буни қадрлайман. Бу гўзал ва мураккаб муносабатлар эди”, — дейди Энистон W Маgazine нашрига.

    Албатта, бу актриса учун жуда катта стресс эди ва ажрашганидан 10 йил ўтгач, юлдуз Брэдни қайтаришга ҳаракат қилади: у атайлаб иккинчи марта — Жастин Теруга турмушга чиқади, шунда собиқ эри рашк қилади деб ўйлаганди (ўшанда Питт Жоли билан турмуш қурганди). Ҳозир ҳам Энистон Питтга бўлган севгисини фақат дўстона тарзда тан олади. Айтганча, актёрнинг ўзи ҳам биринчи хотинига нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга эга.

    Анжелина Жоли

    2005 йилда Брэд ва Анжелина ўртасидаги муносабатлар чуқурлашган бўлса-да, лекин жуфтлик оила қуришга шошилмайди. Улар 2005 йилда Захара исмли қизчани асраб олади (Брэд билан муносабатларидан олдин актриса Маддокс исмли ўғил болани асраб олганди). Биринчи биологик фарзанди Шайло туғилганда ҳам, 2008 йилда эгизаклари дунёга келганда ҳам актёрлар никоҳдан ўтишни ортга сураверди.

    Ниҳоят узоқ кутилган тўй 2014 йил 23 августда Францияда уларнинг Chateau Miraval мулкида бўлиб ўтади. Юзлаб меҳмонлар таклиф қилинган шов-шувли тўй бўлмайди — актёрлар фақат 22 нафар яқин оила аъзоларини йиғиб, уларни пицца билан меҳмон қилади.


    Аммо икки йилдан кейин Анжелина эридан ҳафсаласи пир бўлади. Унинг сўзларига кўра, у спиртли ичимликларни истеъмол қила бошлаганидан сўнг, ажрашиш учун ариза беришга қарор қилади.

    Сўнгги томчи Брэднинг ноўрин хатти-ҳаракати бўлади, бу уларнинг фарзандларига хавф туғдиради: оила шахсий самолётда учаётганида актёр катта ўғлининг томоғидан ушлаб, кенжа ўғлига қараб отади. Жоли учун болаларнинг хавфсизлиги биринчи ўринда эди, шунинг сабаб бир неча кундан кейин у судга мурожаат қилади.

    Эр-хотин 2019 йилда расман ажрашганига қарамай, ажрим жараёни 7 йил давом этади.

    Жолидан кейин Питт моделлар Эмилия Ратаковски, Николь Потуралски ва Инес де Рамон билан қисқа муддатли муносабатда бўлади. Шунингдек, уни Женнифер Энистон билан қўл ушлашиб юрганини ҳам кўришган. Мухлислар Женнифер Лопез ва Бен Аффлек каби собиқ турмуш ўртоқларнинг яна бирга бўлишини орзу қилади.

    Актёр ҳақида қизиқарли фактлар

    Шунчаки Брэд эмас

    Аслида Питт туғилганида Уилям Брэдли деб аталган, аммо Голливудга кўчиб ўтганидан сўнг, актёр исмини қисқартиришга қарор қилади.

    20 йиллик “запрет”

    “Тибетда етти йил” саргузашт фильми суратга олингандан сўнг, Хитой ҳукумати унга мамлакатга ташриф буюришни тақиқлайди. Гап шундаки, фильм уларга жуда шафқатсиз бўлиб туюлади, шу боис бутун суратга олиш гуруҳи ва актёрларга 20 йил давомида Хитойга кириш тақиқланади.

    Кўчмас мулк ва мотоциклларга иштиёқ

    Питт Голливуднинг энг бой одамларидан бири сифатида тан олинган. У пулларини умумий қиймати тахминан юз миллион доллар бўлган ҳашаматли уй ва виллалар сотиб олишга сарфлайди.

    Мисол учун, актёрнинг Лос-Анжелесда бутунлай шиша ва пўлатдан ясалган уйи бор. У уни Maroon 5 гитарачиси Жеймс Валентиндан сотиб олган. Худди шундай қизиқарли воқеа пулга муҳтож қўшниси бўлган қариянинг уйи билан боғлиқ.

    Питт унинг уйини сотиб олишга рози бўлади, бироқ бу одамга умрининг охиригача уйда яшашга рухсат беради. Хуллас, қария 105 йил умр кўради, ҳар кунидан завқланиб, юлдузни бутун умр дуо қилади.

    Мотоциклларга келсак, Брэд уларни коллекция қилади. Унинг арсеналида ноёб Ducati Monster S4R Теstastretta модели бор, Питт уни жуда қадрлайди, ҳатто минмайди ҳам. Коллекциядаги энг қиммат Эcоссе Тitanium Series ХХ велосипедларидан бирининг нархи 250 минг доллардан ошади.

    Дарҳол актёр бўлиб қолмаган

    Брэд машҳурликдан олдин лимузин ҳайдовчиси, мебел ташувчи ва El Pollo Loso ресторанида мижоз чақирувчи бўлиб ишлаган, бунинг учун у товуқ костюмини кийиб, йўл четида рақсга тушган.

    Тайлер Дерденни кўриш тақиқланган

    Ҳеч ким Питтни чекламаган, аксинча, у ота-онасига “Жангчилар клуби” фильмини кўришни тақиқлаган, чунки у ўз яқинларига зўравонлик саҳналарини кўрсатишни хоҳламаган.

    Энг келишган эркак

    2000 йилда кино юлдузи People журнали томонидан икки марта сайёрадаги энг келишган эркак деб топилган биринчи одам ҳисобланади.

    Қаттиққўл ота

    У фарзандларига ўзи ва Жоли ҳақида маълумотларни Google’дан қидиришни, шунингдек, Рианнанинг қўшиқларини тинглашни тақиқлайди.

    Журналист бўлиши мумкин эди

    Мактабни тугатгач, Брэд Миссури университетининг журналистика бўлимига ўқишга киради, аммо ўқишни тугатишдан бир неча ой олдин у ҳаётини актёрлик билан боғлаш учун университетдан кетади.

    Вертолёт бошқаради

    Анжелина Жоли вертолёт бошқариш лицензиясига эга ва (собиқ) эри билан учиши учун уни ўзи билан бирга учувчи бўлишга кўндирган.

    Юзларни эслаб қолишда қийналади

    Интервьюларида актёр қачонлардир учрашган ва бир неча соат суҳбатлашганлар ундан хафа бўлишини, чунки улар актёрни такаббур деб ўйлашини тан олади. Питтнинг таъкидлашича, аслида ундан хафа бўлишнинг ҳожати йўқ — у ҳақиқатан ҳам юзларни эслаб қолишга қийналади.

    21.12.2023, 13:35   Изоҳ (0)   26481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йиллар ўтиб гўзал қизлар-у келишган йигитларга айланган “Гарри Поттер”нинг митти қаҳрамонлари (фото) 

    19.12.2023, 11:35

    Ақлбовар қилмайдиган рекордлар ўрнатган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    20.12.2023, 10:35

    Нордон мандаринларни қандай қилиб ширин қилиш мумкин?

    20.12.2023, 09:40

    “Қўрғон сирлари”ни ортда қолдиради: 2024 йил бошида чиқадиган янги турк сериаллари

    21.12.2023, 10:34

    Фильмларда хунук ва бадбашара образларни ўйнашдан қўрқмайдиган соҳибжамол актрисалар (фото)

    19.12.2023, 10:35

    Кинотавсия: “Уйда ёлғиз” фильмининг ўрнини босадиган Янги йил ҳақидаги 8 та фильм (трейлер)

    18.12.2023, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.