Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят ИИБ назоратига олинган. Бошқарма бошлиғи топшириғига асосан мактабдаги ҳолат ўрганилди. Ўрганишлар якуни юзасидан фан ўқитувчисига Меҳнат кодексига асосан таъсир чоралари қўлланди. Эндиликда ўрнатилган тартиб асосида мактаб фаолияти батафсил ўрганилиб, қолган масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилди.
“Қашқадарё ММТБ педагоглар ўқувчиларни калтаклаши, уларни обрўсизлантириш ҳолатини кескин қоралайди ҳамда ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари амалга оширилаётганини маълум қилади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)