Андижон вилояти Хўжаобод туманида электр тармоқларида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, аслида бу кўча чироқларидан биттасида содир бўлган куйиш ҳолати экани аниқланди. Унда кабелнинг 1,5 метр қисмида қисқа туташув содир бўлиб, кабель куйган.
Бунда ҳеч бир ҳудуд электрдан узилиб қолмаган. Носозлик электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилган.
Изоҳ (0)