Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчини уриб юбориб, қочиб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, воқеа 18 декабрь куни соат 17:25 лар атрофида Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда йўлда юз берган. Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган қора рангли Gentra уриб юборган ва воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилиб, ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)