Хитойда 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди.
Зилзила эпицентри 3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ланчжоу шаҳридан (Гансу провинцияси) 101 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаи 10 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила оқибатида қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
12 декабрь куни Аргентинада магнитудаси 5,5 балл бўлган зилзила қайд этилганди. Зилзила эпицентри тўрт мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сан-Антонио-де-лос-Кобрес шаҳридан 47 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, зилзила манбаининг чуқурлиги 198 километрни ташкил этди.
Изоҳ (0)