Аргентинада зилзила қайд этилди. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, магнитудаси 5,5 баллни ташкил қилган, деб ёзади ТАСС.
Зилзила эпицентри тўрт мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сан-Антонио-де-лос-Кобрес шаҳридан 47 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаининг чуқурлиги 198 километрни ташкил этди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
![](/static/2023/zelzele.jpg)
Бир кун аввал Аргентинада янги президент Хавьер Милейнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. У мамлакат аҳолисини оғир кунлар кутаётгани, бироқ йўл охирида ёруғлик борлигини айтиб ўтди.