Италия ҳукумати собиқ мафия аъзоларига тегишли уйни портлатиб юборди. Илгари бу бинода мебел фабрикаси жойлашган эди. 2008 йилда “Эркин майдон” операцияси пайтида уй “Ндрангҳета” мафия гуруҳидан мусодара қилинган.
2012 йилда бино национализация қилинган ва шу кунгача фойдаланилмаган. Ўтган йили Италия ҳукумати уйни вайрон қилиб, унинг ўрнига трейлерлар учун тураргоҳ қуришга қарор қилди, деб ёзади la Repubblica.
Аввалроқ Италияда энг кўп қидирилаётган 100 нафар жиноятчидан бири — Неапол мафияси Каморра кланларидан бирининг таниқли вакили 31 ёшли Гаэтано Ангрисано қўлга олингани хабар берилганди. У икки ёшли ўғлининг туғилган кунини нишонлаш чоғида қўлга олинган бўлиб, оператив тадбирда 250 нафар полициячи иштирок этган.
Изоҳ (0)