Филиппинда 2 декабрь куни сўнгги бир неча соат ичида кетма-кет 22 та зилзила содир бўлди.
Сейсмологларнинг хабар беришича, уларнинг магнитудаси 5 дан 7,7 бирликкача баҳоланмоқда. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, сўнгги зилзила эпицентри Бислиг шаҳридан 55 км шимоли-шарқда жойлашган – унинг аҳолиси 67,5 минг кишига яқин. Манба 64 км чуқурликда эканлиги тахмин қилинмоқда.
Филиппиннинг Phivolcs сейсмология агентлиги сунами эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди. Американинг сунами ҳақида огоҳлантириш тизимига кўра, тўлқин баландлиги уч метрдан ошиши мумкин. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти жанубий қирғоқ аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди. Зарар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)