Кувайтнинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ мамлакатнинг янги амири этиб тайинланди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Кувайт Вазирлар Маҳкамаси баёнотида 83 ёшли шайх Мешал мамлакатнинг янги амири этиб расман эълон қилинди. Кувайт конституциявий қоидаларига кўра, валиаҳд шаҳзода навбати келганда ҳокимият жиловини ўз қўлига олади. Янги амир 86 ёшида вафот этган шайх Наваф ал-Аҳмад ас-Сабоҳ ўрнига тайинланди.
Марҳум амир 17 декабрь куни фақат яқин қариндошлари иштирок этадиган маросимда дафн этилади. Маросимлар Кувайт шаҳридаги Билол ибн Рабоҳ масжидида бўлиб ўтади. 18 ва 19 декабрь кунлари Баян саройида янги амир ва қироллик оиласи ҳамдардликни қабул қилади.
Кувайт ҳукумати ҳам расмий баёнотида амирнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, 40 кунлик мотам ва расмий муассасалар уч кунга ёпилишини эълон қилди. Кувайт валиаҳд шаҳзодаси сайтида ёзилишича, шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 1940 йилда туғилган.
Изоҳ (0)