Ҳиндистоннинг Maxarаштра штатидаги Нагпур туманидаги Solar Industries қуёш батареяси ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Расмийларга кўра, портлаш вақтида бинода жами 12 нафар ишчи бўлган. Портлаш компаниянинг қуйма кучайтиргич блокида рўй берган.
Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойига тегишли хизматлар ходимлари етиб келган бўлиб, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ноябрь ойи охирида Ҳиндистон ғарбида 24 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)