АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Carney эсминеци 16 декабрь, шанба куни эрта тонгда Яманнинг Қизил денгиздаги ҳутий исёнчилар назорати остидаги ҳудудларидан учирилган 14 та дронни йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
![](/static/2023/esminets12.jpg)
“Ушбу дронлар бир томонлама ҳужумга мўлжалланган учувчисиз аппаратлар сифатида баҳоланди. Ҳудуддаги кемаларга зарар етказилмаган ва қурбонлар юзага келтирилмаган ҳолда уриб туширилди. Қизил денгиздаги минтақавий ҳамкорлар хавф ҳақида огоҳлантирилди”, — дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги постида.
3 декабрь куни Ироқдан Американинг Суриядаги базасига 15 та ракета учирилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)