• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ишонинг, у ҳамон яхши она!” — Тошкентда уч ёшли қизалоғини айиқ олдига ташлаб юборган аёлнинг расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

    Тошкент ҳайвонот боғида 2022 йилнинг январь ойида уч ёшли қизалоқ онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, қизча бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган.  Қизалоқнинг онаси 1991 йилда туғилган Зилола Тўлаганова Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи Россияга кетгани ва улар бирга яшамаётгани айтилган. Аёл руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлган. Суд ажрими билан она ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатини ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланган.

    Бугун, 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Зилола Тўлаганованинг “Мени эшитинг” номли кўргазмаси ташкил этилган. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: “Миллий тикланиш” демократик партияси ахборот хизмати

    Кўргазмада Зилола Тўлаганованинг турли йилларда чизган 30 дан зиёд ижодий ишлари, у бадиий муҳаррирлик қилган 100 дан ортиқ китоблар, ҳаёти ва ижодига оид фотосуратлар ҳамда айни пайтда шифохонада яратган асарлари намойиш этилган.

    Партия марказий кенгаш раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонованинг айтишича, кўргазмани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад айни пайтда оғир руҳий ҳолатни бошидан кечираётган рассом аёлни қўллаб-қувватлаш, ижодини кенг тарғиб қилиш, иқтидорини юзага чиқариш, таниқли санъатшунослар, рассомлар, ноширлар, психологлар фикрлари асосида Зилола Тўлаганова ҳақида ижобий фикр уйғотишдир.

    “Бундай фожиали ҳолатларнинг олдини олиш учун уларнинг оқибатлари билан эмас, инсонни ўзини бошқара олмайдиган ҳолатга олиб келган сабаблар билан курашиш муҳим эканини яна бир бор жамоатчиликка англатмоқчимиз”, – деди Феруза Муҳаммаджонова.

    Нима бўлган эди?

    28 январь куни соат 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

    “Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди”, — дейилади хабарда.

    Ҳолат ўрганилиб, кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Кейинроқ ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. Унда айтилишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

    “У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида”, — дейилади хабарда.

    Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан “Дарё”га қўшимча маълумотлар тақдим этди. Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси.

    “Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймизми, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади. Бу ердаги ходимлар тез нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди”, — дейди Нодир Баҳромов.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган. Аёл билан суҳбат давомида унинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, айни вақтда Россия давлатига кетган турмуш ўртоғи Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

    Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    Кейинчалик айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқ 18 ёшга тўлгунча Болалар миллий тиббиёт марказининг доимий назоратида бўлиши хабар қилинди. Айиқ қафасидан омон қолган қиз шифохонадан уйига қайтган.

    Мавзуга доир: “Зузуни кўргани келаётганлар кўпайди”. Қизчага зарар етказмагани ортидан машҳур бўлган айиқ ҳақида

    13.12.2023, 23:05   Изоҳ (0)   19426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти қафасга ташлаб юборилган қизчага тегмаган айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклифига муносабат билдирди

    04.02.2022, 10:02

    Тошкентда айиқ қафасидан омон қолган қиз шифохонадан уйига қайтди. Тергов ишлари давом этмоқда

    21.02.2022, 17:45

    Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл жавобгарликдан озод этилди

    18.04.2022, 18:48

    UzAutoMotors Cobalt, Damas ва Labо сотуви қачон бошланишини маълум қилди 

    13.12.2023, 22:50

    Ўзбекистонликлар Беларусга ишга таклиф этилмоқда. Маош 720 доллар

    13.12.2023, 22:27

    Ўзбекистонда пахта хом ашёсини сотиш ва сотиб олиш бўйича янги тизим жорий этилади

    13.12.2023, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.