Декабрь ойининг иккинчи ярмида Chevrolet Cobalt, Damas, Labo автомобиллари учун шартнома бериш бошланади.
Компания хабарига кўра, шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.
Сотув бошланишининг аниқ санаси UzAutoMotors расмий саҳифаларида эълон қилиниши, шартномалар One ID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда тузилиши эслатилган.
Аввалроқ UzAutoMotors ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконияти яратилганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Cobalt, Gentra, Damas, Labо дилерлик марказларида шартнома берилган. Сотувлар доимгидек бир неча соатларда автосалонлардаги узун навбатлар, ур-йиқит, тўполон билан ўтди.
Компания сўнгги баёнотида автомобиллар сотуви тўлиқ онлайн шаклга ўтказилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)