• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти қафасга ташлаб юборилган қизчага тегмаган айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклифига муносабат билдирди

    Тошкент ҳайвонот боғида қафасга ташлаб юборилган қизчага тегмаган Зузу лақабли қўнғир айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш сўралаётгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент ҳайвонот боғи илмий ходими Феруза Мирсолихованинг сўзларига кўра, Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Таъкидланишича, ёввойи ҳайвонларни тутқунликдан ёввойи табиат қўйнига қўйиб юбориш — жуда мураккаб ва масъулиятли вазифа.

    Пойтахт ҳайвонот боғи маъмуриятнинг маълум қилишича, ўзи учун ҳеч қачон озуқа топмаган ва ов қилишни билмайдиган, умр бўйи одамнинг қўлидан овқат еган ва ундан қўрқмайдиган айиқ оч қолганда дарров дуч келган аҳоли пунктига боради ва қўрқиб кетган одамлар томонидан ўлдирилади.

    «Тутқунликда туғилиб ўсган ва ота-онаси тарбиясини олмаган жониворлар ўз қардошлари билан тил топиша олмайди, овқат топа олмайди, бошқа жониворлар билан рақобатлаша олмайди ва кучлироқ рақибдан ҳимоялана олмайди. Турли юқумли касалликлар ва жароҳат етиши эҳтимолини ҳам назардан қочирмаслик керак», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, улар жонивор учун энг катта хавф туғдирадиган овчи, браконьерларни фарқламайди ва улар билан учрашувдан қочиб қутулиб қола олмайди.

    «Зузу ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборишга тайёр эмас. Биринчидан, Зузу Кавказ қўнғир айиқларининг кенжа тури бўлиб, тегишли равишда Кавказда яшайди — Ўзбекистон ҳудудида эса оқ панжали айиқ яшайди. Иккинчидан, Зузу Боку ҳайвонот боғида келиб тушган, у ердан эса жуда кичиклигида бизга олиб келинган, одамлар томонидан боқиб, тарбияланган», – дейди Тошкент ҳайвонот боғи илмий ходими Феруза Мирсолихова.

    Боку ҳайвонот боғи директори Азер Ҳусейновнинг сўзларига кўра, киперларидан (ҳайвонларни парваришловчи шахс — таҳр.) кўрган ғамхўрлик ва меҳр унга йиртқичларга хос фазилатларни намоён қилишга имкон бермаган. У одамдан ёмонлик кўрмаган, шунинг учун, болага ёмонлик қилмаган. «Худога шукурки, бу даҳшатли воқеа ибтидоси хайрли бўлди», — деган Ҳусейнов.

    Нима бўлган эди?

    28 январь куни соат 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

    «Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди», — дейилади хабарда.

    Ҳолат ўрганилиб, кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Кейинроқ ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. Унда айтилишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

    «У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади хабарда.

    Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан «Дарё»га қўшимча маълумотлар тақдим этди. Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси.

    «Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймиз, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади ва бу ердаги ходимлар тез нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди», — дейди Нодир Баҳромов.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган. Аёл билан суҳбат давомида унинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, айни вақтда Россия давлатига кетган турмуш ўртоғи Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

    Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    04.02.2022, 10:02   Изоҳ (0)   49610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТАТУда якуний имтиҳонлардан йиқилган талабалар университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги рад этилди

    04.02.2022, 09:20

    Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди

    04.02.2022, 08:34

    Наманганда «Маҳаллага китоб улаш!» лойиҳаси доирасида вилоятдаги 780 та маҳаллага 80 мингдан ортиқ китоб етказилди

    04.02.2022, 08:10

    Сирдарёда фуқарога таниши орқали 15 кунда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    04.02.2022, 07:55

    Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди

    04.02.2022, 07:40

    Анъанавий таълимми ёки масофавий: қай бири нажот кемаси? Фикрламайдиган авлод учун мактаб ёпилса бўлгани(ми?)

    04.02.2022, 07:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.