• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда айиқ қафасидан омон қолган қиз шифохонадан уйига қайтди. Тергов ишлари давом этмоқда

    Тошкент ҳайвонот боғида айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқ 21 февраль куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан уйига қайтарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Қайд этилишича, барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилган. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.

    Бош прокуратура ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, қизчани айиқ қафасига ташлаб юборган аёл (унинг онаси)га нисбатан очилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Нима бўлган эди?

    28 январь куни соат 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

    «Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди», — дейилади хабарда.

    Ҳолат ўрганилиб, кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Кейинроқ ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. Унда айтилишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

    «У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади хабарда.

    Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан «Дарё»га қўшимча маълумотлар тақдим этди. Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси.

    «Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймиз, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади ва бу ердаги ходимлар тез нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди», — дейди Нодир Баҳромов.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган. Аёл билан суҳбат давомида унинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, айни вақтда Россия давлатига кетган турмуш ўртоғи Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

    Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    Кейинчалик айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқ 18 ёшга тўлгунча Болалар миллий тиббиёт марказининг доимий назоратида бўлиши хабар қилинди.

    Мавзуга доир: «Зузуни кўргани келаётганлар кўпайди». Қизчага зарар етказмагани ортидан машҳур бўлган айиқ ҳақида

    21.02.2022, 17:45   Изоҳ (0)   29504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Очиқ айтиш керакки, аҳвол ачинарли ҳолатда». Пўлат Бобожонов автомактаблар ҳолати ҳақида фикр билдирди

    21.02.2022, 17:29

    Uzbekistan Airways баҳорда Махачқалъага мунтазам парвозларни бошлайди

    21.02.2022, 16:43

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли кўтарилди

    21.02.2022, 16:13

    «Машинамда газ тугаган, бензин ҳам йўқ, заправкада тунаб қолишга мажбурман». Фарғоналик ҳайдовчилар метан заправкаларда тонг оттирмоқда

    21.02.2022, 16:08

    Сардор Умурзоқов Теҳронда Эрон президенти билан учрашди. Томонлар икки давлат ҳудуди орқали товарлар транзитини ошириш бўйича келишувга эришган

    21.02.2022, 15:08

    Нишон тумани прокурори салкам бир ой аввал ишдан олингани маълум бўлди. У жамоатчиликка суднинг қонуний қарорига қарши чиқиши билан танилганди

    21.02.2022, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.