• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Бола ва қарқара” — Миязакининг машҳур асарлари асосида яратилган таъсирли анимация. Мультфильмнинг “Менинг қўшним Тоторо” ва “Руҳлар олами” билан ўхшашлиги бор

    2016 йилда Миязаки янги лойиҳалар — қисқа метражли ва “энг сўнгги” анимацион фильми устида ишлашга қайтди. Бу қайтишнинг сабаби режиссёр учун катта аҳамиятга эга эди. Япониялик ижодкор якуний асарини келажак авлод учун хабар сифатида қолдиришни истади: “Бобонгиз бошқа дунёга кетади, лекин сизларга ўз ишларини қолдиради”.

     
     
    Фото: Фильмдан кадр

    Шунинг учун Миязакини болалигидаги севимли китоби Ёшино Гэнзабуронинг “Қандай яшаяпсиз?” асари илҳомлантиргани ажабланарли эмас. Бу отаси вафотидан сўнг амакиси билан яшашни бошлаган мактаб ўқувчиси Коперу ҳақидаги ҳикоя. Амакиси ҳар куни эрталаб болакайга эслатма қолдиради, унда дунё ва Коперу ҳаётидаги воқеалар ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашади. Ўсмирлар учун яратилган мазкур ахлоқий асар неваралар ва томошабинлар билан видолашув фильми учун идеал асосдир.

    “Бола ва қарқара” бу — яқинларининг ўлими ва уруш қийинчиликларини енгиб ўтиш ҳақидаги ҳикоя

    “Бола ва қарқара” Японияда оригинал асарга илова сифатида “Қандай яшаяпсиз?” номи билан чиқди. Шундай бўлса-да, мазкур мультфильм адабий матннинг тўлиқлигича экранга мослашуви эмас — Гензабуронинг китоби ҳикоянинг умумий йўналишини белгилайди холос.

    Фото: Фильмдан кадр

    Моҳитонинг онаси Иккинчи жаҳон уруши пайтида Токиодаги касалхона портлаши оқибатида вафот этади. Бир йил ўтгач, бола отаси билан пойтахтни тарк этиб, чекка ҳудудга кўчиб ўтади. Қишлоқда уларни холаси кутиб олади — у боланинг отасидан фарзанд кутмоқда ва унга турмушга чиқиши керак.

    Моҳито уйдаги ўгай онаси ва хизматкор кампир билан хушламай мулоқот қилади. Мактабда ҳам ким биландир дўстлашишнинг уддасидан чиқолмайди, камига янги синфдошлари дарсдан кейин уни дўппослашади. Аммо боланинг эътиборини ғалати қуш — қарқара ўзига тортади. Аввалига у шунчаки болани таъқиб қилади. Аммо кейинроқ у тишли тумшуғини очиб, Моҳито ўрмоннинг чакалакзоридаги ташландиқ минорага борса, онасини кўриши мумкинлигини айтади. Аввалига бола рад этади, лекин холаси, яъни ўгай онаси Нацуко йўқлигида, камонини олиб, қуш айтган жойга йўл олади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Сюжет нуқтаи назаридан, “Бола ва қарқара” Миязакининг олдинги асарларидан йиғилган кўп қаватли конструкцияга ўхшайди. Дастлаб фильм болаларнинг шаҳарни тарк этиши ва табиатни ўрганиши ҳақидаги таъсирли ҳикоя — “Менинг қўшним Тоторо”ни эслатади. Агар Сацуки ва Мэй онасининг ўлими ҳикоя охирида даҳшатли зарба бўлган бўлса, Моҳито фильм бошидаёқ меҳрибон инсонини йўқотади ва бу воқеага ғамгин оҳанг беради. Бундай оғир травмадан омон қолишга ёрдам берадиган нарса бу руҳлар бошчилигида бошқа дунёга саёҳат — бу сюжет “Руҳлар олами”да ҳам бор.

    Аммо бошқа фильмлар билан ўхшашлик “Бола ва қарқара”нинг умумий ғоясига таъсир қилмайди. Миязакининг сеҳрли дунёлари ҳар кимни ўзига жалб қилади, ҳатто томошабин уларни бирон бир жойда кўрган бўлса ҳам. Режиссёрнинг янги фильми сюжети билан эмас, балки қаҳрамон ҳис-туйғуларини, у яшаётган муҳитни ифодалаш услуби билан ўзига тортади. Қаердадир уруш бўлмоқда — бола ва унинг отаси бу даҳшатдан қочиб кетишяпти, лекин улар ҳар қадамда уруш акс-садоларига дуч келишмоқда. Моҳитонинг ичида онаси учун қайғуриш ва уни қутқара олмаганлиги учун асоссиз айбдорлик ҳисси яширинган.

    Фильмда жуда кўп ёрқин тасвирлар ва чиройли жойлар мавжуд

    Мультфильм устида деярли 7 йил ишланди. Дастлабки 3,5 йилда фильмнинг атиги 15 фоизи чизилган эди. Продюсерлар буни Миязакининг синчковлиги билан изоҳлайди. Режиссёрда аниқ муддат йўқ эди, шунинг учун у компьютер графикасидан бутунлай воз кечишга ва мультфильмнинг ҳар бир саҳнасини чизишга қарор қилади. Бунда унга 60 нафар аниматорлар жамоаси ёрдам беради.

    Шу сабабли “Бола ва қарқара” жуда ажойиб чиққан. Миязаки ҳар доимгидек, қаҳрамонларнинг ташқи кўринишини таъсирли тасвирлаган. Мультфильмдаги кампирлар “Руҳлар олами” фильмидаги Юбабага жуда ўхшайди. Аммо ташқи кўриниш ва юз ифодаларидаги майда тафсилотлар туфайли улар жирканчликни эмас, балки мулойимлик ва кулги уйғотади. Мультфильмнинг эътиборни тортадиган қаҳрамонлари эса юмалоқ “варавара” мавжудотлари бўлади. Бу оқ мини Тоторолар бошқа дунёда улғайгач, Ер юзида болалар бўлиб туғилади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Шунингдек, мультфильмнинг локациялари ва фонлари алоҳида эътиборга лойиқ. Баъзи кадрлар швейсариялик рассом Арнолд Боклиннинг асарларидан тўғридан-тўғри кўчирилган. Табиатнинг умумий тасвири ва қаҳрамон оиласининг янги уйи айрим жойларда санъат галереялари манзараларига жуда ўхшаш.

    “Бола ва қарқара” дунёнинг аччиқ, аммо яхшиланишига умид қилса бўладиган тақдири ҳақида

    Режиссёрнинг набираларига сўнгги хабари қаҳрамон ўзини сирли минора орқали топадиган параллел дунёда шакллантирилган. У ерда Моҳито ўзининг катта бобоси, визуал жиҳатдан Миязакининг ўзига ўхшаш сеҳрли дунё яратувчиси билан учрашади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Катта бобо ўз ҳаёти ҳақидаги фикрларини бола билан ўртоқлашади — дунё устуни мох билан қопланган ва у тобора заифлашиб бормоқда, чунки уни ёвузлик емиряпти. Моҳито келган ҳақиқий дунёда қонли жаҳон уруши давом этмоқда. Сеҳрли дунёда эса золим подшоҳ бошчилигидаги қуролли тўтиқушлар қўшини кучайиб бормоқда. Шу сабабли бобо набирасига ўз дунёсини мерос сифатида қабул қилиши ва уни ҳалокатдан қутқаришини илтимос қилади.

    Шундай қилиб, Миязаки яна тажовуз ва қонга тўлган дунёда гўзаллик яратиш ҳақида ўйлашга қайтади. Аммо барибир Миязаки томошабинларга бахтли якун ва келажакка умид бахш этади. Ва яна у бир пайтлар айтган фикрга қайтади: ҳатто олов ичида ёнаётган дунёда ҳам болалар бахтли яшаш имкониятга эга бўлиши керак.

    04.12.2023, 15:29   Изоҳ (0)   19773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳурлик бадали: шон-шуҳратнинг кўринмас томони ҳақидаги реал воқеаларга асосланган фильмлар

    03.12.2023, 20:29

    Голливуд киносаноатида муваффақиятли карьера қурган ака-ука ва опа-сингил актёрлар

    03.12.2023, 18:35

    Мўжизалар вақти: ғаройиб воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи эртак-фильмлар (трейлер) 

    03.12.2023, 16:45

    Фото: Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприонинг онаси учун олган уйига саёҳат

    04.12.2023, 13:21

    Фақат “Уйда ёлғиз” эмас: байрамона кайфият улашувчи Янги йил ҳақидаги ажойиб фильмлар

    02.12.2023, 11:50

    2024 йилнинг қайноқ премьералари: севимли фильмларнинг давоми, қизиқарли ремейклар ва бутунлай янги лойиҳалар

    01.12.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.