Машҳур америкалик актёр Леонардо Ди Каприо оналар куни муносабати билан онасига уй совға қилди. Уйнинг олдинги эгалари ҳам санъат оламига бегона эмас. У уйни 7,1 миллион долларга сотиб олган.
Уй аввал машҳур қўшиқчи Гвен Стефанига, кейинчалик эса актёр Жесси Фергюсонга тегишли бўлган. Лос-Анжелесдаги энг ҳашаматли уйлардан бири ҳисобланади. Вилла испан меъморчилиги услубида қурилган бўлиб, 5000 квадрат майдонни ўз ичига олади. Уй яшил боғ, бассейн, бир нечта террасалар ва дам олиш жойларидан иборат.
Вилла 1928 йилда қурилган бўлиб, таъмирлаш ишларида тарихий меъморий ёдгорликлар сақлаб қолинган. Виллада тўртта ётоқхона ва олтита ҳаммом, шунингдек, меҳмонхона ва катта ошхона бор.
Вилла террасаларида ажойиб ландшафт манзараларини кўриш мумкин. Пастки қисми гуллар билан бурканган боғ ва фавворали майдондан иборат. Бундан ташқари, уйда СПА, йога ва медитация учун алоҳида хона ҳам мавжуд.
Маълумот учун, актёр бир неча йил олдин қўшиқчи Ричард Мелвиллдан отаси учун ҳам уй сотиб олган эди. Уй Лос-Анжелесдаги Лос-фелиз ҳудудида жойлашган. Онаси учун олган уй ҳам айнан шу ҳудуд таркибида. Актёрнинг ўзи эса Лос-фелиздан унча узоқ бўлмаган, Сансет булваридаги икки қаватли уйида яшайди.
Изоҳ (0)