Биографик драмалар яхши танлов, чунки улар томошабинларга таниқли мусиқачилар, актёрларнинг реал ҳаёти ҳақида сўзлаб беради. Фильм давомида шон-шуҳрат, эътироф, пул ва улар билан боғлиқ иллатлар ошкор бўлади.
“Малласоч” (2022)
Тарихдаги энг машҳур малласоч — Мерилин Монро. Унинг ёрқин ва қисқа ҳаёти кўтарилишлар ва пасайишларга тўла бўлган. Бош ролни Ана де Армас ижро этган “Малласоч” биографик драмаси реал воқеаларга асосланган. Монронинг онаси руҳий касал бўлиб, қизига отаси машҳур одам эканини, шунинг учун оиласи билан бирга бўлишга вақти йўқлигини айтади. Ўсиб-улғайган ва машҳур бўлганидан кейин ҳам Мерилин отасини машҳур одамлар орасидан умид билан қидиради. Фильмда юлдузнинг реал ҳаётидаги муваффақиятсизликлари ва шон-шуҳрат чўққисида юз берган ўлими тасвирланган.
“Рестлер” (2008)
Машҳур рестлер Ренди Робинсон 1980 йилларда рингдан кетганидан кейинги ҳаёти қандай кечди? Режиссёр Микки Рарк унутилган юлдузлар қанчалик қийналишини мазкур фильми орқали кўрсатиб берди. Ренди ҳали ҳам рингни қўмсайди, лекин супермаркетда ишлаши ва кечаси ертўладаги клубларда жанг қилиши керак. Курашчининг ҳали тугамаган ҳисоб-китоблари бор, лекин шахсий масалалар ҳам эътибор талаб қилади.
“Юлдуз туғилди” (2018)
Истеъдодли ва машҳур қўшиқчи Жексон ёш Элли билан танишади. Қиз ўзи мусиқа ва шеър ёзади, чиройли қўшиқ айтади. Натижада Жексон мусиқа саноатининг рақобатли дунёсида унга устозлик қилишни таклиф қилади. Қаҳрамонлар ўртасидаги севги муносабатлари, Эллининг шон-шуҳрати каби тезда алангаланади. Аммо Купернинг қаҳрамонига осон бўлмайди — у кар бўлиб қолади, айни шу пайтда узоқ вақтдан бери спиртли ичимликларга бўлган қарамлиги кучаяди ва севгилисининг муваффақиятига ҳасад қила бошлайди.
“Ингрид Ғарбга боради” (2017)
Бош қаҳрамон Ингрид блогер Тейлор Слоаннинг шунчалик мухлисики, у ўз кумири билан дўстлашишга қарор қилади. Бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш Ингридга омад келтиради, у нафақат Тейлор билан учрашади, балки юлдуз билан яқиндан мулоқот қила бошлайди. Афсуски, ҳавас қиладиган одами тасаввур қилганидан бутунлай бошқача бўлиб чиқади.
Изоҳ (0)