Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 28 ноябрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Олмазор тумани — Себзор ва Тахтапул даҳалари, Жомий бозор ҳудуди, Шимолий Олмазор кўчаси.
- Шайхонтоҳур тумани — С-12, С-15 ва С-16.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугаллангандан кейин (тахминан соат 21:00 га қадар) тикланади.
Шунингдек, 29 ноябрь куни Сергели туманидаги “Саноатэнерго” қозонхонаси ҳудудида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва янги қозонхона қурилишини якунлаш доирасида соат 09:00 дан 18:00 га қадар “Қурувчи” даҳасининг айрим турар жой биноларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- 3б, 6а, 6б, 6в, 7а, 9а, 15, 17, 19, 20 ва 32.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув таъминоти ҳамда иситиш тизимини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.
Аввалроқ Тошкентдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун 1 декабрдан иссиқлик таъминоти тарифлари ошиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)