Тошкентнинг айрим туманларида 13 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 13 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани — “Гулбоғ” ва “Ийик ота” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Чилонзор тумани — “Навбаҳор” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлатга 14 миллиард 898 миллион сўмлик зарар етказилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)