Тошкент шаҳри филология мактабида 8-синф ўқувчиси очиқ қолган электр токига тегиб кетиш натижасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, 27 ноябрь куни тахминан соат 18:15 да Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-“И” синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган.
Шу вақтни ўзида мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган. Тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган.
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганлигига қарамай А.А. ўзига келмаган ва вафот этган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)