• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ёшликдаги нафақа, Чаплин ҳомийси ва қоидаларга бўйсунмаган шахс — АҚШнинг энг яхши банкири Жаннини ҳақида

    Амадео Жаннини бутун умр ҳаловатга интилди ва ҳеч қачон бой бўлишни истамади. Айрим замондошлари уни “италиялик жўжахўроз” деб атаган бўлса-да, айнан у дунёдаги энг йирик молиявий империялардан бири — Bank of America’нинг асосчисига айланди. “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида дунё банкларини забт этган италиялик банкир ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Амадео Петро Жаннини
    Фото: Wikipedia

    Амадео Петро Жаннинининг 1870 йилда Сан-Хоседа дунёга келиши Калифорния штати учун улкан ютуқ эди. Бир томондан генуялик иммигрантнинг ўғли улкан имкониятлар ўлкасида туғилган бўлса, бошқа томондан мазкур штатнинг иқтисодий барқарорлигини айнан Жаннинининг хизматларига боғлашади — у энг бадавлат ва таъсир доираси кучли банкирга айланганида, штатдаги бизнес ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун пул аямади.

    31 ёшида нафақа

    Амадеонинг ота-онаси — Виржиния ва Луижи Жаннинилар АҚШга барча каби ишлаш ва пул топиш мақсадида келади. Аввалига улар тўплаган пулига шахсий меҳмонхона очади, кейинроқ ферма сотиб олади. Аммо ўғлининг туғилганидан саккиз йил ўтиб, Луижи жанжалда ўлдириб кетилади. Она эса италиялик бошқа бир иммигрантга — Лука Скатенга турмушга чиқади ва оила Сан-Францискога кўчиб ўтади.

    Ўгай ота у ерда озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга ихтисослашган фирма очади ва Амадео 14 ёшга тўлмасидан ишларда ёрдамчига айланади. 20 ёшга тўлганида Амадео  Scatena & Cо фирмасининг тенг ҳуқуқли шериги ва ярмига эгалик қилувчи йигит эди. 1892 йилда Амадео Жаннини ўзига тўқ оиланинг қизига уйланади. Рафиқасининг отаси Жозеф Кунео Сан-Францискодаги Норт-Бич даҳасида кўчмас мулк савдоси ортидан бойиб кетганди.

    Орадан тўққиз йил ўтгач савдодан зериккан Жаннини бизнеси билан хайрлашади. Компанияни сотиш ва кўчмас мулкларга тиккан фойдали инвестицияларидан қўлга киритилган 100 минг доллар Амадеога 31 ёшидаёқ “нафақага чиқиш” имкониятини беради — бу маблағ ўша вақтда оилани узоқ йиллар таъминлашга бемалол етарди.

    Аммо дам олиш узоққа чўзилмайди, бир йилдан кейин Амадеонинг қайнотаси бирор бир васият қолдирмай вафот этади. Аёлининг қариндошлари Амадеодан Жозеф Кунеодан қолган меросларни бошқаришни илтимос қилади. Марҳумнинг мулклари орасида Columbus Saving and Loan маҳаллий банкида улуши ҳам бор эди. Амадео ушбу банк бошқарувчиси лавозимига ўтиради ва унинг банкирлик фаолияти бошланади. Банк бадавлат инсонлар ва ишончли мижозлар учун заём бериш билан шуғулланарди.

    Ҳамма учун мўлжалланган банк

    Ўша вақтда умумий амалиёт шундай эди: ХХ аср бошларигача Америка банклари пулни катта бизнес ва ўзига тўқ мижозларга ажратарди. Банклар элита қатламга оидликни билдирар, House of Morgan’да кимдир ҳисоб очиш, ёки кредит олиш оддий инсон учун Букингем саройида тунаб қолишдан ҳам қийин эди. Ва бу “ибодатхона”га Амадео Жаннини ўз қоидалари билан кириб келди. У Сан-Францискодаги нуфузли оилалар билан чекланиш ортидан банк ўсиш ва потенциал фойдадан маҳрум бўлаётганини билдиради.

    Жаннини Ғарбга яқинда кўчиб келган ўрта қатламга оид янги мижозларга кичик миқдорда заём беришни таклиф қилади. Аммо бошқарувнинг бошқа аъзолари бунга мутлақ қарши чиқади, Жаннини эса ўз қарори тўғрилигига ишонар ва консерватив ҳамкасбларини ишонтиришга умид қилолмасди.

    1904 йилда у Columbus Saving and Loan’ни тарк этади. Жаннини бошқа бизнесменлар билан 300 минг доллар тўплаб, Bank of Italy банкига асос солади. Норт-Бичдаги италияликларнинг собиқ қовоқхонасида жойлашган банк бошқаларникига ўхшамасди. У “умрида банкдан фойдаланмаган инсонлар учун банк” эди. Ипотека, автомобиль хариди учун кедитлар, истеъмол заёмлари, ссудалар, бўлиб тўлаш шарти билан қарзлар ва бошқа банк хизмат турлари оддий ишчилар учун ҳақиқатга айланди. Bank of Italy иш бошлаганининг дастлабки кунларидаёқ келиб чиқиши италиялик бўлган савдогарлар, баққоллар ва бошқа кичик тадбиркорлар у ерга омонат қўйишни бошлагани бежизга эмасди.

    Банк оф Италй
    Фото: Wikipedia

    Bank of Italy жисмоний шахсларга 25 доллардан 375 долларгача ипотека кредити ажрата бошлайди. Бунда ссуда мижознинг мавжуд капиталидан келиб чиқиб эмас, балки унинг ишончли эканини белгиловчи психологик баҳолашга асосланиб ажратиларди. Жаннинининг банки Сан-Францискога яқиндагина ишлаш ниятида келган иммиграт аёлининг туғуруғи учун ҳам осонгина пул ажратар, шу билан бирга одамларда “ҳалол инсон” сифатида таассурот қолдирарди.

    Бошқа банкирлардан фарқли ўлароқ Жаннини ўрта қатламдан ташриф буюрувчиларга тепадан қарамасди, аксинча, янги мижозларга ҳар томонлама кўмаклашишга уринарди. У ходимлардан ҳам нотаниш инсонларга банк жараёнларида кўмак беришга ва инглиз тилини яхши билмайдиган инсонларга ҳужжатларни тўлдиришга тайёр туришни сўрарди.

    У газеталар ва жамоат жойларига “Пул бор бўлса, қарз берамиз” услубидаги реклама эълонларини жойлаштиради, ўзи ҳам кўчада ўтган-кетганларга банки ҳақида маълумот тарқатишдан уялмас эди. Натижада Bank of Italy’га нафақат итальянлар, балки Мексика, Хитой, Греция, Португалия ва Россиядан келган мигрантлар ҳам омонат қўя бошлайди. Ўз даври учун ностандарт бўлган ишлаш услуби ва Амадео Жаннинининг шахсий репутацияси тез орада мева бера бошлайди: бир йилдан кейин Bank of Italy’ га қўйилган омонатлар миқдори 700 минг доллардан ошади.

    Олтин ёмбилар ва Голливуд

    1906 йили, банк очилганидан икки йил ўтиб кучли зилзила Сан-Францискодаги кўплаб уйларни, жумладан, шаҳар марказидаги улкан биноларни вайрон қилади ва ёнғинлар юз беради. Амадео шу куни ҳаракатсиз ўтирмайди, нақд кўринишда бўлган 80 минг долларини апелсинлар учун мўлжалланган қутидан олиб, туманнинг хавфсиз жойига кўчиради. Bank of Italy табиий офатдан тўққиз кун ўтиб, яна фаолиятини йўлга қўяди — бошқа банклар иши эса узоқ вақтга тўхтаб қолади.

    Фото: Getty Images

    Жаннини офатдан шахсий бизнеси учун манфаатли фойдаланиш мумкинлигини тушуниб етади. У вақтинча офис очиб, Сан-Франциско аҳолисига янги қурилишлар учун кредит бера бошлайди. Муболағасиз айтиш мумкинки, бу пуллар шаҳарни қайта тиклашда муҳим ўрин тутади. Bank of Italy’ га бўлган ишонч сабаб янги мизожлар оқиб кела бошайди. Зилзиладан 1,5 ой ўтгач эса қўйилаётган омонлар ҳажми ажратилаётган кредитдан ошиб кетади.

    Амадео 1907 йилда, АҚШда банк васвасаси бошланганида ҳам ўзини тутиб қолади. У биринчилардан бўлиб молиявий беқарорлик яқинлашаётганини хис қилади ва банкнинг олтин захирасини оширишга киришади. Бундан ташқари, у депозитлар жалб қилишни бошлайди ва кредит ажратишни чеклайди. Оқибатда кутилган воқеа содир бўлганида банк ҳатто рақобатчилари каби ҳисобрақамлардаги пулларни ечиб олиш жараёнини қийинлаштирмайди ҳам. Олтин ёмбиларни эса намойишкорона тарзда кассалар дерзаси остига жойлаштиради.

    Орадан бир йил ўтгач Жаннини филиалларини очиш ғоясига қизиқиб қолади. Банк инқирозидан кейин бу ғояни амалга ошириш тўхтаб қолганди ва 1909 йилга келибгина бунга имконият пайдо бўлади. Шу йили Калифорния штатида California Bank Act ҳужжати қабул қилинади ва банкларга филиал очишга рухсат берилади. Жаннини шу йилнинг ўзидаёқ биринчи филиалини Сан-Хоседа очади, 1918 йилга келиб Bank of Italy’нинг Калифорния бўйлаб филиаллари 24 тага етганди. 1920 йиллар ўртасида эса Жаннинининг банки АҚШдаги энг йирик банкка айланди.

    Амадео кино саноатини молиялаштириш билан фаол шуғулланди. Хусусан, укаси Аттилио унга Чарли Чаплин исмли ёш комикни таништиради — бу вақтда Чаплин янги лойиҳаси учун инвестор топа олмай юрганди. Жаннини Чаплиннинг “Кичкинтой” фильмига 50 минг доллар тикади. 1923 йилда кино арборлари учун 6 фоизли кредит ажратишни бошлайди, Нью-Йорк банклари бўлса 20 фоиз оларди. Умуман олганда Амадео фақат тижорий муваффақиятни ўйламасди, у маълум иқтидорга эга кинематографларга ҳам пул бериб юбораверарди.

    Чаплин билан танишувдан етти йил ўтиб, Жаннини Walt Disney билан дўстлашиб қолади ва унинг биринчи рангли тўлиқ метражли мультфильми — “Оппоғой ва етти гном”ни молиялаштиради. 1930 йиллар боши ва 1940 йиллар охирига қадар Жаннини 500 га яқин турли фильмарга ярим миллиард доллардан ортиқ пул тикади.

    “Бой бўлишни истамайман”

    Шунча лойиҳаларга қарамай, Амадео параллел равишда бизнесини кенгайтиришда давом этади. Нью-Йоркдаги итальян жамияти раҳбарлари унга депозит банкини ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилганларида, у East River National Bank’ни, кейин эса Италиядаги Banca Meridionale тармоқларини сотиб олади — бу халқаро банк тизими йўлга қўйилаётганини билдирарди. 1928 йилда Амадео Жаннини банкларини Тrans America Corporation номи остида бирлаштиради.

    Фото: AP Photo

    1920 йиллар охирида Жаннини Bank of America асосчиси ва президенти Орра Монеттага бирлашиш таклифини билдиради. Битим 1929 йил бошида якунланади, 1930 йилда эса қайта ташкил этиш йўли билан Жаннини мавжуд Bank of America бренди остида янги компанияга асос солади. 1939 йилга келиб банкнинг активлари 6 миллиард долларга етади, 1945 йилда эса у активлари қиймати бўйича дунёдаги энг катта банкка айланади.

    Жаннини барчасини тўғри қилганига Буюк депрессия вақтида Bank of America АҚШ саноати ва қишлоқ хўжалигини молиялаштиришни давом эттиргани ҳам мисол бўла олади. Сан-Францискодаги “Олтин дарвози” кўприги эса Амадеосиз қурилмаган бўларди. 1929 йилги биржа инқирозидан кейин Калифорния штати бундай лойиҳага қўл ура олмас эди ва уни молиялаштириш учун 38 миллион долларлик облигациялар чиқарилади. Бу қоғозларга эса талаб йўқ эди. Шунда Жаннини ва унинг банки вазиятга ечим топиб, бутун эмиссияни сотиб олади.

    1931 йилда Амадео ҳаётида иккинчи марта ҳаловатга кетишга қарор қилади — у ишларни Уолл-стритдан келган банкир Элис Уокерга топшириб, Европага йўл олади. Аммо нафақа даври узоқ давом этмайди: компаниянинг янги президенти банк тармоғини Уолл-стритдаги дўстларига сотиб юборган рейдер бўлиб чиқади. Жаннини АҚШга қайтиб келади ва узоқ можародан кейин банкни қайтариб олади. У шундан кейин нафақага кетиш ҳақида бошқа ўйламайди ва умрининг охирига қадар банк директори лавозимида қолади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Bank of America’нинг активлари ярим миллиард доллардан ошса-да, Амадео Жаннинининг ўз маблағи 500 минг долларни ташкил этарди ва у бошқа пулга муҳтож эмасди. У бойликка нисбатан муносабатини қуйидагича ифодалаган: “Мен бой бўлишни истамайман. Бойликка ҳақиқатда эгалик қиладиган инсон йўқ, бойлик инсонга эгалик қилади”.

    25.11.2023, 19:00   Изоҳ (0)   11490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаҳш орасида ўтган болалик, пуфлайвериб ёрилган лаблар ва концерт арафасидаги ўлим — “Жазз қироли” Луи Армстронгнинг тақдири

    15.11.2023, 08:54

    “Унда қомат ва айёрликдан бошқа аёлларга хос жиҳат йўқ эди”. Императорлар ҳаётини бағишлаган Клеопатра тақдири

    18.11.2023, 10:27

    Ҳашамат, бойлик ва аёлларга суяги йўқ президент — Франклин Делано Рузвельт. Халқи томонидан барча камчиликлари кечирилган давлат раҳбарининг ўлими

    19.11.2023, 06:00

    Австралияда кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида 18 та уй ёниб кетди

    25.11.2023, 16:45

    Украина ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатга рекорд даражада камикадзе дронлари ҳужуми уюштирилганини маълум қилди

    25.11.2023, 16:33

    Олий Рада вакили Россия 2022 йилги музокараларда қандай шарт билан урушни тугатмоқчи бўлгани ҳақида айтиб берди

    25.11.2023, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.