• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фаҳш орасида ўтган болалик, пуфлайвериб ёрилган лаблар ва концерт арафасидаги ўлим — “Жазз қироли” Луи Армстронгнинг тақдири

    Луи Армстронг — жазз оламидаги энг машҳур исмлардан бири. Ақл бовар қилмас даражада карьера қурган мусиқачи жуда оғир ўтган болалик хотираларини ёдга олишни яхши кўрарди. У кўрган азоб-уқубатлардан бу қадар муваффақиятга эришиш худди мўъжизадек эди гўё. Аммо айнан шу очарчиликда кечган болалик Армстронгни бошқалардан кўра қаттиқроқ меҳнат қилишга ўргатди. Лабларидаги ёриқлар ва овоз пайларининг бир неча бор узилиши ижрочини бекорга “жазз қироли” демасликларига далил эди.

    Луи Армстронг
    Фото: Getty Images

    Армстронг кўпинча 1900 йилнинг июлида дунёга келганини таъкидлаб келган — юлдузнинг кўплаб биографияларида ҳам айнан шу сана кўрсатилган. 1980 йилга келибгина, мусиқачи 1901 йилнинг 4 августида дунёга келгани маълум бўлди.

    Луи Янги Орлеандаги қашшоқ оилада дунёга келди. Африкалик қулларнинг набираси бўлган боланинг ҳаёти фоҳишалик қонунийлаштирилган, камбағаллик ва наркотиклар асосий муаммо бўлган ҳудудда ўтди. Ота-онаси оддий ишчи эди. Отаси Уилям Армстронг Луи бир ёшга тўлмасиданоқ бошқа аёл билан юриб кетади. Бўлажак артистнинг онаси эса кейинчалик Мери Майанн Алберт кичик ўғли ва унинг синглиси Беатрис Армстронг Коллинзни бувиси Жозефина Армстронг ҳамда амакиси Исъҳоқ қўлига топшириб кетади. Луи 5 ёшга тўлганида онасининг олдига қайтади ва унинг ўгай оталари бир неча бор алмашади.

    Армстронг мактабга қатнай бошлаганидаёқ ишлашга мажбур бўлади: болакай газета сотади, кўмир ташийди, кўчаларда қўшиқ куйлайди, аммо топган пули оиласига етмас, онаси эса фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур бўларди.

    Армстронгнинг ҳаётига мусиқа эрта кириб келди: у уйи яқинидаги рақс залларига тез-тез қатнаб турар, “Кинг” лақабли Жо Оливер ва бошқа машҳур мусиқачилар чиқиш қиладиган кўплаб залларга кўмир таширди.

    Луи 11 ёшида мактабни ташлайди ва уч нафар дўсти билан шаҳар кўчалари бўйлаб томошалар қўйишни бошлайди. Армстронг ушбу даврдаги ҳаётини ҳеч қачон ёмон деб атамаган, бундан ташқари Луи Янги Орлеанда ўтган йилларини эслаб илҳомланиб турган, ҳаётдаги мақсадини янада аниқроқ англай бошлаган.

    Луининг ёшлиги
    Фото: AP Photo

    Ўсмирлик ёшига етган Луи Россия империясидан келиб, чиқинди бизнеси билан шуғулланган яҳудий мигрантлар оиласида ишлай бошлайди. Корнофски оиласи болакай отасиз ўсаётганини билиб, Луига ўз ўғилларидек ғамхўрлик қилади. Айнан улар Луига биринчи корнетни — мисдан ишланган кичик трубани (чолғу асбоби) совға қилади.

    Мусиқа

    Армстронг 13 ёшида Янги йил байрами арафаси ўгай отасининг пистолетида отишма уюштиргани учун Home For Colоred Wаifs ахлоқ тузатиш мактабига юборилади ва у ердаги оркестр билан чиқиш қилишни бошлайди. Луининг гуруҳи шаҳардаги кўплаб кафе-барларда концертлар бериб, илк бор омма эътиборини ўзига тортишга муваффақ бўлади.

    Бу йиллар давомида Армстронг ўзига устозлик қилган Банк Жонсон, Кид Ори ва Кинг Оливер каби мусиқачиларда кўп нарсаларни ўрганди. Луи, шунингдек, дарёлардаги круизларда ҳам чиқишлар қилади — Армстронг Fate Marable гуруҳи билан кемалардаги концертларини университетдаги ўқишга қиёслайди.

    1919 йилда Оливер ўз ўрнини Армстронгга ташлаб, шаҳардан кўчиб кетади. 20 ёшли Луи эса ўзини яккахон тарзда жаззда синаб кўришга уринган илк ижрочилардан бирига айланади. Луи скет — куйга жўр бўлиб айтиладиган қўшиқ туридан фойдаланишни бошлайди. 3 йилдан кейин Чикагога кетган Оливерга ўзининг Creole Jazz Band гуруҳи учун иккинчи корнетист керак бўлади ва у Луини таклиф қилади. Гуруҳ 1920 йилларда жазз оламининг маркази бўлган Чикагода жуда машҳур эди.

    Фото: Getty Images

    Тез орада камбағал Армстронг ваннаси бор шахсий квартирада яшовчи бадавлат ва машҳур инсонга айланади. Аммо Луи “юлдузлик касали”га чалинмайди — у қадрдон шаҳрида қолган болаликдаги дўстлари билан алоқаларини сақлаб қолади.

    Гуруҳ таркибида артист яккахон ижродаги биринчи пластинкасини ёзади. 1924 йилда Армстронгнинг иккинчи рафиқаси, пианиночи Лил Хардин турмуш ўртоғини карьерасидаги кейинги босқичга ўтишга кўндиради. Оила Нью-Йоркка кўчиб ўтади ва Луи Флетчер Хендерсон оркестри билан биргаликда чиқиш қила бошлайди. Жазз мухлислари ёш артистнинг овозини эшитиш учун келарди — Армстронг бу ерда ҳақиқий машҳурлик нималигини хис қилади.

    Чикагога қайтган Луи Hot Five ҳамда Hot Seven каби гуруҳлар билан Muggles ва Wеst And Blues қўшиқларини ёзади. 1926 йилга келиб корнетист Керролл Диккерсон оркестрида яккахон ижрочига айланади, кейин эса бирмунча вақт ўзининг Louis Armstrong And His Stompers гуруҳини бошқаради.

    Артист кўп ўтмай барча аъзолари қора танли бўлган Hot Chocolate мюзиклида ишлаш учун яна Нью-Йоркка қайтади. Кейинги бир неча йил давомида Луи кўплаб гастролларни амалга оширади, таниқли биг-бендлар билан ишлайди, фильмларда суратга тушади, радиоларда чиқиш қилади. Уруш бошлангунга қадар Армстронг Европа ва Шимолий Африка бўйлаб турлар ўтказиб, бутун дунёда машҳурликка эришади.

    Кейинчалик Луи лабини бир неча бор операция қилишга мажбур бўлади, мундштук босими туфайли лаб ва овоз пайлари йиртилиб кетарди: мусиқачи ўзини ажратиб турувчи хириллашдан (буни кейинроқ тушуниб етади) қутулишни истаб қолади.

    Фото: Wikipedia

    1940 йилга келиб жамиятнинг диди ўзгаради, рақс тушишга мўлжалланган заллар ёпила бошлайди, биг-бендларда катта рақобат юзага келади. 16 кишидан иборат гастроль гуруҳини эндиликда молиялаштириб бўлмасди. 1947 йил майида Луи Нью-Йоркда кичик гуруҳ билан жазз концертини муваффақиятли ўтказгач, Армстронгдан ташқари Эрл Хайнс ва бошқа таниқли мусиқачиларни бирлаштирган жазз оркестр тузишга қарор қилинади.

    Бу вақтга келиб Армстронг қатор пластинкаларни ёзган ва 30 дан ортиқ Голливуд фильмларида суратга тушиб бўлганди, 1949 йил февралида Time журнали мувоқасидан ўрин олган биринчи жазз ижрочисига айланади.

    1950 йилда эса Луи Армстронг жазз мусиқасининг тимсолига айланди — унинг мухлислари миллионлар билан ўлчанарди. Америка ҳукумати мусиқачининг обрўсидан халқаро даражадаги алоқаларни ўрнатишда фойдалана бошлайди.

    1958 йилда мусиқачи америкалик қулларнинг мадҳияси ҳисобланган Go Down Moses’ни ёзади ва ҳозирга қадар унинг мазкур қўшиқ ижроси энг яхши ҳисобланади. Юрак хуружи сабаб икки йиллик танаффусдан кейин 1964 йилда Армстронг қўшиқчи Керол Ченнингнинг Hello, Dolly қўшиғини куйлади. Луининг версияси Hot-100 чартида 22 ҳафтда давомида биринчиликни ҳеч кимга бермайди — ўша йили бунақа натижа бошқа қўшиқларда кузатилмаган. 62 ёшли Луи қўшиқлари етакчи ўринни эгаллаган энг кекса ижрочига айланди. Шунингдек, Армстронг кетма-кет 14 ҳафта биринчиликни эгаллаб келган “Bitlz” гуруҳини шоҳсупадан тушириб юборганди.

    1960 йилларда артист Европа, Африка ва Осиё бўйлаб омадли гастролларини амалга оширади, орадан беш йил ўтгач Шарқий блок мамлакатларига ташриф буюради. Мусиқачи норасмий “Жазз элчиси” лақабини олади ва Дейв Брубекни Тhe Real Ambassadors (“Ҳақиқий элчилар”) мюзиклини ёзишга илҳомлантиради. 1967 йилда Луи ўзининг энг машҳур қўшиқларидан бири — What А Wonderful World’ни куйлайди.

    Армстронг ўзининг охирги альбомини 1968 йилда тақдим этади.

    Қизиқишлари

    Армстронг бейсбол ўйнашни яхши кўрарди ва у Янги Орлеанда Raggedy Nine номли бейсбол жамоасини тузади, кейинроқ у Secret Nine Baseball’га трансформация қилинади. Мусиқачи ўзи билан содир бўладиган нарсаларни ҳар куни ёзиб борган. Мактублари ва кундаликларида мусиқани ифодалагани, жинсий ҳаёти, еган таоми, болалик хотиралари, гиёҳванд моддалар таъсири ҳақида ҳам ўқиш мумкин. Луи хаёллар ва содир бўлаётган воқеаларни тасвирлашда номақбул ҳазиллардан фойдаланган. Бу қайдлар кейинчалик режиссёр Саша Женкинсга “Луи Армстронг: ҳаёт ва жазз” биографик фильмини яратишда қўл келди.

    Фото: Wikimedia Commons

    ОАВларда кўп ёритилганидек Армстронг масон бўлмаган. У Нью-Йоркдаги Монтгомери №18 ложаси рўйхатида бўлса-да, аслида бундай ложанинг ўзи мавжуд эмас. Луи ўз автобиографиясида “Пифия рицарлари биродарлиги” аъзоси бўлганини кўрсатган, бироқ бу масонлар ташкилоти ҳисобланмайди.

    Шахсий ҳаёт

    Жазз мусиқачисининг шахсий ҳаёти жуда ранг-баранг бўлиб, унинг барча босқичлари ўзига хос. Армстронг биринчи марта ёшлигида уйланади. 1918 йилда 16 ёшли Луи ҳаёт йўлини Луизианада фоҳишалик билан шуғулланган Дейзи Паркер билан боғлайди. Ёш эр-хотин 3 ёшли Кларенс исмли болани асрлаб олади. Болакай бошидан олган жароҳати сабаб ақлан заиф эди. Армстронг ва Паркер 1923 йилда ажрашади.

    1924 йил 4 февралда Луи Лил Хардинга уйланиб, у билан 1931 йилга қадар бирга яшайди. Ажримдан кейин 1938 йилда узоқ йиллар олдин таниш бўлган Альфа Смитга уйланади. Учинчи никоҳ уч йил давом этади. 1942 йил октябрда Луи “Коттон-клаб” тунги клубида қўшиқчи бўлиб ишлаган Люсиль Уилсон билан оила қуради ва мусиқачи умрининг охирига қадар у билан яшайди.

    Фото: AP Photo

    Армстронгнинг фарзандлари йўқ, аммо 2012 йил декабрда Шарон Престон-Фолта Армстронг ва “Коттон-клаб”да раққоса бўлган Люсиль Престоннинг фарзанди экани даъвоси билан чиқади. Аёлнинг сўзларини 1955 йилда ёзилган мактуб тасдиқлайди, унда Луи ўз менежери Жо Глейзерга мурожаат қилиб, Престон ва унинг боласи учун ҳар ой 400 доллар миқдорида пул ажратиб туришни сўраган.

    2016 йилда Россиянинг “Голос” мусиқий шоуисда ўзини буюк мусиқачининг набираси дея таништирган Чарли Армстронг исмли ижрочи қўшиқ куйлайди. Аммо тез орада артистнинг Луига ҳеч қандай қариндошлиги йўқлиги маълум бўлади, аммо у кўплаб тадбирларда Армстронг қўшиқларини ижро этиб келмоқда.

    Луи деярли бутун умри давомида гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб келди, 1930 йилда эса наркотик сақлагани учун 9 кун қамоқда ҳам ўтириб чиққан.

    Армстронг уй музейи
    Фото: Wikipedia

    Ўлим

    Шифокорининг огоҳлантиришига қарамай Армстронг 1971 йилнинг мартида Манхэттендаги “Uoldrof-Astoriya” меҳмонхонасининг концерт залида чиқишга қарор қилади. Шоу охирида мусиқачи юрак хуружи билан шифохонага етказилади. Май ойида эса артист касалхонада концертларни қайта тиклаш шашти билан чиқади, аммо шу йилнинг 6 июль куни 69 ёшли Луи юрак етишмочилигидан вафот этади.

    У Нью-Йоркдаги Flashинг қабристонига дафн этилган. Артистнинг дафн маросимида Элла Фисжералд, Фрэнк Синатра, Диззи Гиллеспи, Эд Салливан, Алан Кинг каби кўплаб машҳурлар иштирок этади.

    15.11.2023, 08:54   Изоҳ (0)   33650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    27.09.2023, 14:00

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    04.10.2023, 20:20

    “Японияда ишлаб чиқарилган”. Саке тайёрловчилар авлодидан чиқиб, Sony орқали дунёни эгаллаган Акио Морита тақдири

    07.10.2023, 22:45

    Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси рейтингида Афғонистондан ҳам паст ўринни эгаллади 

    15.11.2023, 08:20

    Қамоқдан чиққан сенатор, қирол билан бир кунда туғилган оқ айиқлар, суд қилинаётган рассом — 14 ноябрь суратлари

    14.11.2023, 22:55

    АҚШда хато билан чоп этилган почта маркаси 2 миллион долларга сотилди

    14.11.2023, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.