• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳашамат, бойлик ва аёлларга суяги йўқ президент — Франклин Делано Рузвельт. Халқи томонидан барча камчиликлари кечирилган давлат раҳбарининг ўлими

    Франклин Делано Рузвельт америкаликлар учун энг севимли президентлардан бири бўлган ва шундайлигича қолган. У ўзи каби юқори даражадаги сиёсатчилар орасида биринчи бўлиб сайловчилари билан “тўғридан тўғри алоқа” ўрнатди — ҳар ҳафта радио орқали “Камин қаршисидаги суҳбат”ни йўлга қўйди. Даҳшатли иқтисодий депрессия ва Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатни айнан у бошқарди. Рузвельт ёшлигидан ҳашамат ичида яшашга ўрганган ва сайловчилар билан учрашувга яхталарда келарди — халқ эса буларнинг барчасига кўз юмарди. Америкаликлар етакчисининг қулайликка бўлган муҳаббатини билган Иосиф Сталин олдинлари фақат рус императорлари яшаган Ялтадаги ҳашаматли саройни унинг ихтиёрига бериб қўйди. АҚШнинг 32-президентини ғаройиботларга бой ҳаёт тарзи ҳақида “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида ҳикоя қиламиз.

     
    Фото: Nyafoto

    Мукаммал муносабатлар

    Бир сафар тўшакда ёлғиз уйғонган президент Франклин Делано Рузвел рафиқаси Элеонорани қидириб Оқ уйнинг бир нечта хонасини айланиб чиқади, лекин барибир уни топа олмайди. Шунда котибасидан биринчи хоним қаерга кетгани ҳақида сўрайди. У эса қисқа қилиб “қамоққа” дея жавоб қайтаради. “Негадир бу мени ҳайратга солмаяпти. Унинг қамалишига айнан нима сабаб бўлди?”, — дейди ҳазил қилади давлат раҳбари.

    Шу куни Элеонора Рузвельт хайрия мақсадларида маҳкумлар билан учрашиш учун йўл олган ва турмуш ўртоғини бу ҳақда огоҳлантириш ёдидан чиққан эди. Аёл АҚШ жамияти ва сиёсати ҳаётида фаол иштирок этар, эрига ёрдам берар ва мамлакат биринчи раҳбарлиги учун курашда қўллаб-қувватларди.

    Ташқаридан қараганда жуфтликнинг муносабатлари идеал эди: узоқ йиллик никоҳ давомида беш нафар фарзанд дунёга келган, набиралар сони 13 нафарга етганди. Рузвельтнинг маъшуқалари бўлгани ҳақида фақат унинг ўлимидан кейин маълум бўлди.

    Бунга қадар махсус хизматлар давлат раҳбарининг сирини ўзгалар кўзидан яхшилаб яширди. Айтишларича, у кўплаб чиройли аёллар билан яхши муносабатда бўлган, аммо энг асосий жазмани сифатида Люси Мерсер эсланади.

    Ёш денгизчи

    Юқорида айтганимиздек, Франклин Рузвельт болалигидан ҳашаматга ўрганиб улғайди. Отаси Жеймс Рузвельт Гудзон қирғоғидаги Гайд-Паркка эгалик қилувчи таниқлик тадбиркор эди. Онаси — улкан меросга эга чиққан маҳаллий аристократия вакили. Ёш Франклинда бошқа болалар ҳатто орзу ҳам қила олмайдиган барча нарса бўлган.

    Рузвельт иш жараёнида
    Фото: Wikimedia Commons

    Саккиз ёшида у марка тўплашни бошлайди — ота-онаси унга маркаларни дунёнинг турли нуқталаридан олиб келиб берарди. Натижада тўпланган маркалар у президент бўлганидан кейин хонасидаги махсус жиҳозланган ёғоч қутида сақланадиган бўлди. Рузвельт соатлаб вақтини сарфлаб бўлса-да, ухлашдан олдин уларни томоша қилишни яхши кўрарди.

    Рузвельт ҳар ёзда ота-онаси билан Европа бўйлаб саёҳатга отланар эди: улар қиммат меҳмонхоналарда яшар, Янги Англия ёки Канаданинг Кампобелло ороли қирғоқларида ҳордиқ чиқарарди. Франклин ёшлигида ҳатто денгизчилик касбини ўрганмоқчи ҳам бўлади. Оиласидагиларнинг ҳисоблашича, ушбу истакка бобосининг совғаси — ноёб нарсаларни ўз ичига олган денгиз сандиғи уйғотган. У ерда қадимий хариталар, боцманлар қамиш сурнайи, 1812-1815 йилларда содир бўлган Британия—Америка уруши давридаги денгиз офицери мундирининг тугмаси бўлган. Франклин мазкур коллекцияни нафақат асраб-авайлаган, балки мунтазам тўлдириб борган.

    Рузвельт елканли кемалар моделини ясаш билан ҳам шуғулланиб кўради: кемачаларни ўзи ясайди ва Гудзонга қўйиб юборади. Ўғли тўққиз ёшга тўлганида отаси унга 15 метрли Half Moon (“Ярим ой”) кемасини совға қилади — биргаликда улар яқин атрофдаги оролларга саёҳат қилар ёки Мен штати қирқолари бўйлаб уч кунлик саёҳатларга чиқиб кетарди. Орадан етти йил ўтгач, Франклин ўзининг New Moon номли етти метрли яхтасига эга бўлади.

    Франклиннинг амакиси штатнинг энг бадавлат ва таниқли оилалари аъзо бўлган Hudson River Ice Yacht Club нуфузли клубининг асосчиларидан бири эди. Рузвельт 19 ёшга кирганида Рождество байрами муносабати билан онаси 28 футли Hawk елканли кемасини совға қилади.

    Рузвельтнинг атрофидагилар унинг бойлиги, шунингдек, яхталарга бўлган муҳаббати ҳашаматли ҳаёт рамзи сифатида сайловчиларни чўчитиб юборади дея ҳисоблашган. Аммо Франклин елканли спортга бўлган қизиқишини яшириш ўрнига, президентлик сайлови олдидан, 1932 йилда ўғиллари билан 37 метрли Myth II кемасида Янги Англияга йўл олади.

    Бир йилдан кейин эса улар Аmberjack II президент яхтасида ҳордиқ чиқаради. Кейинги кампанияда эса у сайловчилар олдига Sewanna яхтасида келади. 1939 йил августида эса у яна президентликка номзодини қўйишга қарор қилади ва муваффақиятини такрорлайди.

    Рафиқаси учун котиба

    Президентлик лавозими учун курашда унга АҚШнинг собиқ президенти Теодор Рузвельтнинг жияни бўлган рафиқаси Элеонора катта ёрдам кўрсатади. Баланд бўйли, келишган, Гарвард ва Колумбия университетининг ҳуқуқ мактабини тамомлаган бўйдоқ йигитни ёқтирганлар кўп эди. Кўплаб қизлар у билан оила қуриш орзусида бўлса-да, Франклин ўзининг узоқ қариндоши бўлган Элеонорани севиб қолади ва уни танлайди.

    Касби юристлик бўлса-да у ҳуқуққа қизиқмас, бунинг устига пул топишга эҳтиёжи ҳам йўқ эди. Сиёсат Рузвельтнинг эътиборини кўпроқ тортарди. Демократлар сафига қўшилгач, у Вудро Вилсоннинг сайловолди кампанияси фаол иштирок этади. Вилсон президентликка сайланганидан кейин эса Франклинни мукофотлашга қарор қилади. Унинг кемалар ва денгизга бўлган муҳаббатини билган янги давлат раҳбари Рузвельтни ҳарбий-денгиз флоти вазири ёрдамчиси лавозимига тайинлайди.

    Люси Мерсер
    Фото: Wikipedia

    Турмуш ўртоғи янги лавозимга тайинланганини ҳисобга олиб Элеонора ўзига котиба ёллашга қарор қилади — бу лавозим Люси Мерсерга насиб этади. Ёш аёлни кўрган вазир ёрдамчиси бир зумда унга ошиқ бўлиб қолади. Севги олови Рузвельтнинг бошини шу қадар айлантириб қўядики, у ҳатто рафиқасини ташлаб кетмоқчи ҳам бўлади. Эрининг хиёнатидан хабар топган Элеонора беш нафар фарзандини олиб Кампобеллодаги уйига кетиб қолади. Вазиятнинг бундай тус олганидан Франклин хурсанд бўлади. Аммо вазиятга сиёсатчининг онаси — жуда бадавлат ва қўли кўп жойга етадиган аёл аралашади.

    Аёл ўғлини барча бойликдан маҳрум қилиш билан қўрқитади, Мерсери эса ўзидан 30 ёш катта Резерфордга турмушга бериб юборишга қарор қилади. Севишганлар ажрашишга маҳкум бўлади. Афтидан, ҳаёт ўз маромига қайтгандек эди. Рузвельт бутун вужуди билан сиёсатга шўнғийди: уни демократ Жеймс Кокс билан бирга вице-президентлик лавозимига номзодини илгари суришади. Франклин сайловолди нутқлари билан штатларни кезиб чиқади. Аммо барча саъй-ҳаракатларга қарамай, уларнинг партияси сайловда муваффақият қозонмайди. Франклин ўзи ёқтирмаган адвокатлик амалиётига қайтишга мажбур бўлади.

    Орадан бир йил ўтгач, 1921 йилда полиомиэлитга чалинган эркак танасининг пастки қисми бутунлай фалажланади. Рузвельт касалликка қарши қаттиқ курашади ва бирмунча вақтдан кейин ҳассага таяниб юра бошлайди. Шу муносабат билан унинг карьера борасидаги амбициялари ошиб кетади. У ўзининг бундай аҳволидан сиёсий курашга фойдаланишга қарор қилади.

    1928 йилда Рузвельт Нью-Йорк штати губернаторига айланади. Бу лавозимда у Буюк депрессияга қарши курашди. Америкаликлар унинг барча ҳаракатларини муносиб баҳолади. Орадан вақт ўтгач эса унинг номзоди президентлик лавозими учун кўрсатилди ва 1932 йилда Рузвельт сайловда ғалаба қозонди.

     
    Рузвельт ўғиллари билан 37 метрли Myth II яхтасида, 1932 йил
    Фото: Getty Images

    Оила уясида

    Рузвельтлар оиласи Оқ уйга кўчиб ўтганига қарамай улар Гайд-паркдаги кошонасида вақт ўтказишни яхши кўрарди. Мазкур уйга ўз вақтида қирол Георг VI, қиролича Елизавета, Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл, Норвегия валиаҳд шаҳзодаси Олаф ва Нидерландия қиролича Вилгелмина ташриф буюрган.

    Табиат қўйнида жойлашган қароргоҳдан улкан боғ ва отхона ўрин олган — Рузвельт болалигидан отларни яхши кўрарди. Бўш вақтида давлат раҳбари бой кутубхонасига кириб олиб, маркаларини томоша қилиш билан шуғулланар, оила аъзолари бундай вақтда уни безовта қилмаслик кераклигини яхши биларди. Шу билан бирга, у ўз хонасида “Бейкер-стрин фолио: Франклин Делано Рузвельтдан Шерлок Холмс ҳақида беш мактуб” ҳикояларини ёзиб, Артур Конан Дойлнинг машҳур изқувари образини “қайта тирилтиришга” уринади.

    Икки қаватли қароргоҳ президент ногиронлар аравачасида ҳаракатлана олиши учун лифт билан жиҳозланади. Натижада кошона ўлчами икки баробарга ошади — унинг дизайнини Франклиннинг ўзи ишлаб чиқади. Рузвельт киритган янгиликлардан бири иш кабинетига кутубхонани бирлаштириб юбориш бўлган. Натижада айнан у сабабли президентлик кутубхонаси анъанаси бошланиб кетган.

    Фото: AP Photo

    Президент учун императорлик саройи

    Совет етакчиси Иосиф Сталин 1945 йилда ўтказилган Ялта конференцияси вақтида Александр II дан бошлаб барча рус императорлари яшаган ҳашаматли саройни АҚШ президенти ихтиёрига топширади. Етакчилар асосий музокараларни шу ерда ўтказади.

    Қароргоҳ атрофига икки ҳалқали қўриқчилар ўрнатилади ва улар кун-у тун ўргатилган итлар билан патруллик қилади. Ливандийский саройини ўртаб турган боғ атрофига бир сутка ичида тўрт метрли панжаралар ўрнатилади.

    Рузвельтнинг ҳашаматга муҳаббатини билган Сталин қароргоҳни сарой кўринишига келтиришга уринади. Айниқса, ювиниш хонасини тўғрилаш қийин кечади. Вашингтондан Оқ уйнинг махсус хизмат ходимлари келиб, кўк рангнинг қайси жилоси давлат раҳбарига ёқишини танлаб юборишади. Совет усталари томонидан таклиф этиладиган ранглар уларни умуман қониқтирмас эди: натижада деворлар етти маротаба қайта бўялади.

    Ялта конференцияси вақтида олинган сурат: Черчилл, Рузвельт ва Сталин
    Фото: Британиcа

    Америкаликлар Рузвельт учун Қримга бир нечта машинани ҳам олиб келади. Улар орасида зирҳланган “Линкольн”, иккита “Кадиллак” лимузини ва “Виллис” очиқ йўлтанламаси бор эди.

    Музокаралар вақтидаги танаффусларда Рузвельт ва Черчилл турли деликатеслар билан меҳмон қилинади. Ялта конференцияси якунланишидан бир кун олдин уларнинг столидан икра, пироглар, мариновка қилинган сёмга балиғи, селд, бакра, буғу гўшти, товуқли крем-шўрва, қўй гўштидан ош, қовурилган курка ва каклик, музқаймоқ, қовурилган бодом ҳамда қаҳва ўрин олганди.

    Дўстлар даврасида

    АҚШга қайтга Рузвельт яна бирмунча вақт ишлайди ва кутилмаганда ёрдамчиларига Уорм-Спрингсдаги қароргоҳига дам олиш учун жўнаб кетишини билдиради. 9 апрель куни виллага Люси Мерсер-Резерфорд дугонаси — россиялик эмигрант рассом Элизавета Шуматова ва сураткаш Роббинсон билан ташриф буюради.

    Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Шуматова унинг портретини чизиши ва Рузвельт картинани Люсининг ёлғиз қизига совға қилиши керак эди. Рузвельтнинг биографлари эса бу борада кўплаб баҳслар олиб боради: қизчанинг отаси Рузвельт эдими ёки қария миллионер Резерфорд.

    Роббинс ишга киришиб, президентни суратга ола бошлаганида у Люсини ҳам суратга олишини сўрайди. “Оригиналини мунтазам кўриш имконияти йўқ экан, уни хотира учун сақлайман”, — дейди Рузвельт.

    1945 йил 12 апрель тонгида президент ўз одатига кўра ишлайди, кейин эса Шуматова сурат чизишига кўмаклашади, маркалари билан шуғулланади, яна қоғозларига қайтади. Хизматчилар тушлик учун стол безатаётганида у бир чеккада ўтганича сигарет чекарди. Кутилмаганда унинг юзи ўзгаради. Президент бошини чангаллаганча ҳушини йўқотади.

    Орадан бир соат ўтгач 63 ёшли сиёсатчи ҳушига келмай вафот этади. Ярим тунда қароргоҳда президентнинг беваси Элеонора келади. Бу вақтга келиб меҳмонлар виллани тарк этиб бўлганди. Рузвельтнинг рафиқаси турмуш ўртоғи ким билан вақтичоғлик қилганини тезда аниқлайди. Маълум бўлишича, кейинги 25 йил давомида Франклин ва Люси бир-бири билан учрашиб келган. Миш-мишларга кўра, оғир касаллигига қарамай Мерсер яширин равишда Оқ уйга келиб-кетиб турган.

    Рузвельтнинг дафн маросими 
    Фото: AP Photo

    Умуман олганда Люсига бўлган муҳаббати ҳам унинг бошқалар билан ишқий муносабатларига таъсир кўрсатмаган. Хусусан, Рузвельт котибаси Мисси Леханд билан ҳам донг олишгани айтилади.

    Франклиннинг рафиқаси эрининг хиёнатини барибир кечира олмаган. Рузвельт ёпиқ тобутда дафн этилгани ҳам шу билан изоҳланади — гўёки Элеонора шундай топшириқ берган. Бу эса президентнинг ўлими ҳақида кўплаб гап-сўзларнинг тарқалишига олиб келган.

    19.11.2023, 06:00   Изоҳ (0)   40834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    04.10.2023, 20:20

    Фаҳш орасида ўтган болалик, пуфлайвериб ёрилган лаблар ва концерт арафасидаги ўлим — “Жазз қироли” Луи Армстронгнинг тақдири

    15.11.2023, 08:54

    “Унда қомат ва айёрликдан бошқа аёлларга хос жиҳат йўқ эди”. Императорлар ҳаётини бағишлаган Клеопатра тақдири

    18.11.2023, 10:27

    Сигирга сиғиниш куни, виноли ҳовузда чўмилаётганлар, бакалавр даражасини олган маҳбус — ҳафта суратлари

    18.11.2023, 23:10

    Жо Байден ва Си Цзиньпин учрашуви: АҚШ ва Хитой нималарга келишиб олди?

    18.11.2023, 19:03

    Apple ва бошқа йирик компаниялар Twitter’да реклама беришни тўхтатди

    18.11.2023, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.