• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Унда қомат ва айёрликдан бошқа аёлларга хос жиҳат йўқ эди”. Императорлар ҳаётини бағишлаган Клеопатра тақдири

    Қадимги дунё тарихининг энг машҳур аёлларидан бири бўлган Клеопатра аслида ким? Ўзи ҳақида кўплаб афсона ва асотирлар битилишига сабаб бўлган Клеопатра эрамиздан олдинги 69 йилдан 30 йилга қадар яшаган бўлиб, Қадимги Мисрнинг сўнгги ҳукмдори ҳисобланади. Отаси Птолемей XII дан кейин тахтга ўтирган малика ҳукмронлик йилларида мамлакат Рим истилосидан омон қолиб, давлатчилигини мустаҳкамлашга эришди. “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида ўзининг гўзаллиги ва ақл-заковати билан ном қозонган Клеопатра ҳақида ҳикоя қиламиз.

    “Клеопатра” фильмидан кадр

    Ингичка лаблар, катта бурун ва буғдойранг тери

     “Унда танаси ва айёрлигидан бошқа аёлларга хос ҳеч нима йўқ эди. Ташқи кўриниши, иқтидори, бутун ўзлигини Клеопатра совуқ ҳисоб-китобга бўйсундириб, давлат ёки шахсий манфаатлари ҳақида ўйларди. У ўта худбин ва мустақил эди”, — дея тарихчилар Миср маликасини таърифлайди.

    Кўплаб фильмларда Клеопатра ўта гўзал кўринишда тасвирланади, худдики у билан учрашган эркаклар шу ондаёқ ақл-ҳушини йўқотадигандек. Аслида эса малика жозибадор аёл бўлсада, соҳибжамол эмасди. Замондошлари уни баланд бўлмаган бўйли ва тўлароқ жуссага эга дея тасвирлайди. Шу билан бирга Клеопатра буғдойранг терига эга бўлиб, лаблари ҳам ингичка ва бурни каттароқ эди.

    Тарихчи Плутарх “бу аёлнинг гўзаллиги бир қарашда ҳайратга соладиган ва тенгсиз деб ҳисобланган даражада эмасди”, деб ёзган. “Унинг ҳар бир сўзида, ҳар бир ҳаракатида намоён бўладиган улкан жозибаси қалблар қарига сингиб кетарди. Овози эшитган қулоққа хуш ёқар ва худди эркалагандек бўларди”, — деган тарихчи.

    Ҳозирга қадар Клеопатранинг ёш кўриниши ҳақида афсоналар мавжуд. Клеопатра “Шарқнинг энг буюк косметолог”ларидан ҳисобланади, шу боисдан унинг образи яхши сотилади. Бугунги кунда “шу ишни Клеопатра ҳам қилиб кўрган” деган гаплар орқали турли воситаларни тарғиб қилиш урфга кирган. Таъкидланишича, у сут ва асал қўшилган ваннада чўмилган, натижада терисининг жозибадорлиги ортган.

    Шу нарса маълумки, малика қимматбаҳо тошлар билан безанган ҳолда юрган, хизматкорлар Клеопатранинг кўз, тирноқлари, кафт ва товонларини хина билан бўяган, лабига ўзига хос ўсимлик балзамини суртган ва парик кийгизган. Клеопатра зумрадни жуда яхши кўрган. Атрофидаги бирор кимни тақдирламоқчи бўлса у ўз портрети туширилган айнан шу тошни совға қилган.

    Александр Македонскийдан совға

    Малика ўз даврининг энг зиёли аёлларидан бири ҳисобланади. Унинг адабиёт, санъат, сиёсат, фалсафа борасидаги билимлари суҳбатдошларини ҳайратга солиб келган. Ажойиб нафислик эга бўлган аёл уд ва арфа чалар, қўшиқ куйлар ва рақсга тушарди.

    Бундан ташқари, Клеопатра еттита тилни билган, шунинг учун ҳам хорижликлар билан мулоқотда таржимонлар хизматидан деярли фойдаланмаган.

    Миср маликаси мамлакатга олдинги қудратини қайтариш учун анча тер тўкади. Осон бўлмаган даврда у Рим империясидан мустақиллигини қайтариб олишга эришади. Юқорида айтганимиздек, Клеопатранинг аждодлари грекларга бориб тақалади. Александр Македонский унинг аждодларига Мисрдан ер совға қилган ва улар шу ерга келиб ўрнашган.

    Мисрнинг бўлажак маликасини биринчи турмуш ўртоғи 13 ёшли укаси Птолемей Дионис эди. Отаси айнан унга ва 16 ёшли Клеопатрага тахтни мерос қилиб қолдиради. Айтишларича, аёл ўз истакларини қондириш учун ёш ва келишган эркаклар яшаган катта ҳарам қурган. У даврларда бу уятли нарса ҳисобланмаган.

    Клеопатра ва унинг укаси шод-ҳуррамликда мамлакатни бошқариши мумкиндек эди, аммо Птолемейнинг устози Пофин бошчилигида маликага қарши фитна бошланади. У ўз шогирди билан Мисрнинг ҳақиқий ҳукмдорига айланишни орзу қиларди. Натижада мамлакат пойтахти Искандарияда исён бошланади. Клеопатранинг ҳаётига жиддий хавф юзага келади, шу сабабдан у бир неча жориялари билан саройдан қочиб кетишга мажбур бўлади.

    Клеопатранинг ҳашаматли саройини катта қисми ҳозирда денгиз остида. Александр майоғи каби у ҳам зилзила қурбонига айланган
    Фото: Getty Images

    Келди, кўрди, ғалаба қозонди

    Мисрдаги вазиятдан хабар топган Сезар унга аралашишга, йўл-йўлакай эса мисрликларда қарзларини тўплаб кетишга қарор қилади. Рим императори билан учрашувга фақат Птолемей келади ва опаси устидан шикоят қилишга тушади. Клеопатранинг йўқлигидан ҳайратга тушган Сезар уни олиб келиш учун чопар юборади.

    Клеопатра Рим императори билан учрашиши кераклигини тушуниб турарди, бироқ Искандарияга қандай киришни билмасди, оламон уни шу ондаёқ бурдалаб ташлашга тайёр эди. Шунда малика шериклари билан пойтахтга қайиқда сузиб боради. У қоп ичига яширинади, шериги эса ўзини балиқчи сифатида таништириб, саройга кириб олади.

    Бундай айёрлиги ва ярим яланғоч танасидан ҳайратга тушган Сезар Клеопатрага ошиқ бўлиб қолади. Гувоҳларнинг кейинчалик айтишича, 52 ёшли Рим императори ва 20 ёшли Миср маликасининг илк учрашуви эрта тонгга қадар давом этган.

    Клеопатранинг укаси ва унинг устози қўрққан воқеа содир бўлди — Рим императори аёл учун барча нарсага тайёр инсонга айланди. Натижада Птолемей Нилга ўзини чўктиради, Пофин эса қочиб кетади. Искандарияда тинчлик ҳукм сура бошлайди. Мисрликларнинг ғазабини қўзғамаслик учун Сезар Клеопатрани иккинчи укаси Neoтеросга узатади, аммо никоҳ фақат расмиятчилик учун керак эди, аёл Сезарнинг маъшуқаси айланиб, Мисрни бошқаришни давом этади.

    “Клеопатра” фильмидан кадр

    Миннатдорчилик сифатида малика Рим императори учун Нил бўйлаб саёҳат уюштиради. Икки ой давомида севишганлар ўнлаб қайиқлар ҳамроҳлик қилган ҳашаматли кемада бирга сузади. Император Римга қайтганидан кўп ўтмай, Клеопатра ўғил кўради. У фарзанди ва турмуш ўртоғи билан кўплаб мулозимлари ҳамроҳлигида Сезар олдига келганида маликани тантанали қабул қилишади: олтин аравалар кортежи, қўлга ўргатилган гепард ва жайронларни олиб ўтган минглаб қуллар. Миср маликасининг ўзи мушакдор қуллар кўтарган олтин тахтдан ўрин олади.

    Сезарнинг маъшуқалари кўп эди, аммо уларнинг ҳеч бири бунчалик эҳтиромга лойиқ кўрилмаган. Римдагилар Клеопатрани “искандариялик ўйнаш” дея ҳушламайди. Венера ибодатхонасида императорнинг севгилиси Клеопатрани олтин ҳайкали ўрнатилганида халқ дарғазаб бўлади.

    Миср маликаси ўғли билан Тибр қирғоғидаги император вилласига жойлашганди. Сезар бутун бўш вақтини у билан ўтказарди. Клеопатра бўлса ушбу қароргоҳдан чиқмаган ҳолда деярли бир йил Римда яшайди. Шаҳарда Сезар Миср маликасининг ўғлини ўзига валиаҳд этиб тайинламоқчи экани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлайди. Рим императорига қарши унинг ўлимига сабаб бўлган фитна бошланади.

    Ҳалокатга элтувчи аёл

    Сезарнинг ўлимидан саросимага тушган Клеопатра шаҳардан қочади. Искандарияда эса орадан бир йил ўтгач турмуш ўртоғи ҳам вафот этади. Унинг ўлимида маликани гумон қилишган, аммо айбини исботлаб бера олишмайди. Аёл Мисрнинг якка ҳукмдорига айланади. У тўрт ёшли Сезарионни ўзига меросхўр сифатида эълон қилади.

    “Клеопатра” фильмидан кадр

    Клеопатра қўмондон Марк Антонийни йўлдан ура олсагина Миср маликасилигича қолиши мумкинлигини яхши тушунарди. У Рим саркардасининг кўнглини забт этишга қарор қилади. Уни қимматбаҳо ёғочдан ясалган алвон елканли махсус кемага таклиф этишади. Атроф буткул ҳашаматга бурканган эди. Кеманинг асосий безаги эса Клеопатранинг ўзи бўлади. Аёлни кўргани замон саркарда эс-ҳушидан айрилади.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Клеопатра ўзини Сезар билан мулоқотдан ўзгача тутган. Рим императори қаршисида у доим оқила, жозибадор, санъат, адабиёт ва сиёсат ихлосманди сифатида намоён бўлган бўлса, Антоний олдида ўзини суюқ аёлдек тутган: қўпол сўзларни гапирган, кўп ичган, шаҳвоний қўшиқларни куйлаган. Тўпори римликка эса бу ёқиб тушган.

     Клеопатра Марк Антонийни ром этиш учун барча воситаларини ишга солади. Унга ошиқ бўлиб қолган эркак аёлнинг барча айтганларни сўзсиз муҳайё қиларди. Энг муҳими Рим Сезарионни Миср тахтининг қонуний вориси дея тан олганида эди.

    “Клеопатра” фильмидан кадр

    Жуфтликдан уч нафар фарзанд дунёга келади. Марк Антоний вақти-вақти билан Римга, қонуний рафиқаси Октавианинг ёнига келиб турарди. Аммо кичик бир ғалабасини у Римда эмас, Искандарияда нишонлашга қарор қилади. Ватанидагилар буни ўз халқига нисбатан ҳақорат дея қабул қилади. Аммо севгидан кўзи кўр жангчи фақат севгилисини ўйларди.

    Марк Антоний Миср ҳукмдорига айлана бошлайди ва у Римдаги рафиқаси билан ажрашишга қарор қилади. Бундан ғазаб отига минган Антонийнинг рафиқасини акаси Октавин Мисрга уруш очади. Марк Антоний ва Клеопатранинг армияси сон жиҳатдан римликлардан ортиқ эди, шу сабабдан жуфтлик ҳушёрликни йўқотади — римликлар мутлақ ғалабага эришади.

    “Клеопатра” фильмидан кадр

    Марк Антоний мағлубиятига мисрлик ўйнашини айбдор деб ҳисоблайди. У аёл билан учрашувлардан қоча бошлайди. Клеопатра айнан ўшанда ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлай бошлагани айтилади. У денгиз бўйига қимматбаҳо тақинчоқлари билан ёқиб юборишлари мумкин бўлган дахма қуришларини буюради.

    Ўз жонидан хавотирда бўлган аёл Марк Антонийдан яширин равишда Октавианга совға-саломлар йўллайди. Клеопатра уни ҳам ўзига ром эта олиша ишонарди. Икки нафар ишончли қули билан саройдан яширин равишда чиққан аёл собиқ севгилисига унинг ўлгани ҳақида хабарни етказишларини буюради. Клеопатранинг ўлимидан хабар топган Рим саркардаси қиличига ёпишади.

    Бундан хабар топган Миср маликаси тушкунликка тушади. Энди у Марк Антонийни тирик ёки ўлик ҳолда ҳам кўришни истайди. Бу вақтда Рим саркардаси кўп қон йўқотган бўлсада ҳали тирик этди. Клеопатра билан учрашув унга бир неча сонияга куч бағишлайди ва тез орада севгилисининг қўлларида жон беради.

    Малика ғолиб томон билан муросага келиш мақсадида саройга қайтади. Ўз жозибасига ишонган аёл бу сафар енгилади. Аёлларга суяги йўқлиги билан танилган Октавиан 37 ёшли Клеопатрани кўрганида ҳайратга тушмайди. Бундан ташқари, Клеопатра уни худди қуллардек занжирбанд олиб кетишмоқчи эканликларидан хабар топади. Шунда у ҳам ўз жонига қасд қилиш қарорига келади.

    Сирларга тўла ўлим

    Шу куни Клеопатра ғолиб томон учун базм уюштиради. Тантана вақтида аёл ўз ётоғига кириб кетади. Шундан кейинги воқеалар ҳақида турли версиялар мавжуд. Улардан бирига кўра, собиқ малика ингичка бармоқлари билан соч турмагини ушлаб турган олтин тўноғичдан заҳарни олиб, ичган.

    Бошқа версияга кўра, хизматкори аёлга анжир солинган саварда заҳарли илонни олиб келган. Клеопатра тўноғични илонга санчган, у эса ўз навбатида аёлни чаққан. У вақтда Мисрда бундай ўлим топиш жасурлик ҳисобланган.

    Орадан кўп ўтмай Октавианнинг хизматкорлари Миср маликасининг жонсиз танасига дуч келади. Клеопатра Мисрнинг сўнгги маликаси бўлиб қолди. Унинг ўлими мамлакатдаги буюк сулоланинг қулаши билан якунланди. Қачонлардан қудратли бўлган империя Рим колониясига айланади. Октавиан Миср маликасини Марк Антоний билан бирга катта ҳурмат билан дафн этишни буюради.

     

    18.11.2023, 10:27   Изоҳ (0)   68724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    04.10.2023, 20:20

    “Японияда ишлаб чиқарилган”. Саке тайёрловчилар авлодидан чиқиб, Sony орқали дунёни эгаллаган Акио Морита тақдири

    07.10.2023, 22:45

    Фаҳш орасида ўтган болалик, пуфлайвериб ёрилган лаблар ва концерт арафасидаги ўлим — “Жазз қироли” Луи Армстронгнинг тақдири

    15.11.2023, 08:54

    Эрдўғон Фаластин муаммосини ҳал қилиш йўлини айтди

    18.11.2023, 09:45

    Финляндиялик чегарачилар россияликларга қарши газ қўллади (видео)

    18.11.2023, 09:28

    Позициясини эгаллаган снайпер, полда ётган ярадорлар, йиғлаётган Месси — 17 ноябрь суратлари

    17.11.2023, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.