Тошкентнинг икки тумани: Сергели ва Яшнободда 14 ноябрь куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхататилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 14 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Сергели тумани: “Хонободтепа” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Арғин” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)