• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Савдо-саноат палатаси 600 дан ортиқ тадбиркорларга умумий қиймати 548,7 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилишда кўмаклашди

    Сўнгги даврда савдони ривожлантириш Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида қаралмоқда. Ҳукумат ушбу соҳани янада ислоҳ қилиш, ундаги тартиб-қоидаларни соддалаштириш ва оптималлаштириш, тариф ва тарифсиз тўсиқларни олиб ташлаш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. 

    Жумладан: 

    Божхона маъмурияти соҳасида божхона тўловлари ставкалари икки баравар камайтирилди, 3500 дан ортиқ маҳсулот турларига импорт ставкаси ва 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар учун акциз солиғи нолга тенглаштирилди. 

    Шу билан бирга, хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди, экспорт-импорт операциялари давомида керакcиз ҳужжатларни талаб қилиш тартиби бекор қилинди ва “ягона ойна” божхона ахборот тизими жорий этилди. 

    Бу каби ишлар солиқ маъмурияти соҳасида ҳам амалга оширилди. 

    Хусусан,

    - тўланадиган солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди;

    - солиқ органларининг солиқ тўловчининг дебиторлари ҳисобидан солиқ қарзларини ундириш ҳуқуқи бекор қилинди;

    - солиқ имтиёзлари ва преференсиялари фақатгина Солиқ кодексига биноан берилиши амалиёти жорий этилди; 

    - тадбиркорлар учун қулай солиқ тизими яратилиб, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди ва ҚҚСни қайтаришнинг тезлаштирилган тартиби жорий этилди;

    - солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби белгиланди ва солиқ ҳуқуқбузарлиги турига қараб жавобгарлик чоралари белгиланди;

    - айланмадан олинадиган солиқнинг 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилди; 

    - экспортга реализация қилишдан олинган фойда тўлиқ солиқдан озод қилинди (2022 йил 1 ноябрдан);

    Солиқларнинг камайтирилиши, солиқ имтиёзлари натижасида маблағлар тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолиб, уларнинг айланма маблағлари ошди (тадбиркорлар ихтиёрида 14 трлн сўм маблағ қолиши кутилмоқда).

    Фото: Google Images

    Булардан ташқари сўнгги йилларда:

     - экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби барча экспортчи корхоналар учун бутунлай бекор қилинди;

    - товар ва хизматлар экспортини кафолатланган тўлов (олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати ва суғурта) мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди;

    - умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилди;

    - маҳсулотларни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар тақдим этилди;

    - экспортчи корхоналарга молиявий хизмат кўрсатувчи ва уларни экспорт йўналишида зарурий ахборот билан таъминловчи Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолияти йўлга қўйилди.

    Экспортни ривожлантириш ҳамда уни рағбатлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида республикада 6 031 та корхонанинг 10 558 та мурожаатига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан 15,4 трлн сўм салбий фарқ суммалари қоплаб берилди.

    Бундан ташқари, ушбу даврда жами 1 249 та экспортчи корхонанинг 3 936 та мурожаатига асосан 4,6 трлн сўм, шундан дастур доирасидаги корхоналарининг 429 та мурожаати асосида 603,9 млрд сўм қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммалари тезлаштирилган тартибда қайтариб берилди.

    Шу билан биргаликда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш мақсадида Савдо саноат палатаси томонидан сўнгги даврда жами 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 548,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилишда кўмаклашилди. 

    Келгусида экспорт ва ташқи савдо йўналишдаги ишлар давом этади ва нафақат тартибга солиш чоралари, балки экспортни ҳар томонлама кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳам татбиқ этилади.

    Мисол учун 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» ғояси асосида 200 та экспортчини очиқ танлов асосида саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланган. 

    Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга чиқаришда кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига экспортчи корхоналар сонини ҳозирги 6 500 тадан 15 000 тага, товарларнинг экспорт географиясини 115 тадан 150 тага етказиш мақсад қилинган.
    Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда экспортни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун барча зарур имкониятлар яратилган.

    Ушбу мақсадларда экспорт қилувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги "Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони билан маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларини қоплаш учун маҳаллий корхоналарга субсидиялар берилмоқда, аккредитация ва сертификатлаш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланмоқда.

    Буларнинг натижасидан мамлакатимиз экспорт географияси ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, ушбу кўрсаткич 52 та янги давлатлар бозорлари ҳисобига кенгайтирилиб, Италия ва Латвияга ипакдан аёллар кўйлаги, Камерунга мис сим маҳсулотлари, Туркия ва Эронга тикув машинаси, Молдовага кир ювиш машинаси, Исроилга миллий чолғу асбоблари, Кореяга мош уни ҳамда Анголага автомобиль эҳтиёт қисмлари илк марта етказиб берилди.

    Экспорт – Ўзбекистон иқтисодиёти учун самарали ривожланиш манбаи саналади. Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва бошқа мамлакатларга сотиш – юртимизнинг янада тараққий топиши ва турмуш тарзининг ўсишидаги муҳим қадамдир.

    Ўзбекистон жаҳон бозорларига чиқиш ва ўз маҳсулотларини сотиш географиясини кенгайтиришга интилмоқда. Бу мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим қисмидир. Ўзбекистон экспорт географиясини кенгайтириб, иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида – ишлаб чиқаришдан бошлаб қишлоқ хўжалигигача янги иш ўринлари яратмоқда.

    13.11.2023, 18:30   Изоҳ (0)   5447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эндиликда ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлди

    07.11.2023, 20:50

    Ўзбекистонда қарийб 20 минг стандарт халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилди

    08.11.2023, 22:01

    2022 йилда Ўзбекистон 19 миллиард долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

    10.11.2023, 19:41

    Қашқадарёда фуқаро 21 туп дарахтни кесиб ташлади

    13.11.2023, 18:20

    “Қизим ўлган куни у билан гўрга қўшилиб кирган онаман”. “Док-1 Макс”дан вафот этган 2,5 ёшли Солиҳанинг онаси судда кўрсатма берди 

    13.11.2023, 18:05

    Тошкентда йўловчи автобуси бутунлай ёниб кетди (видео) 

    13.11.2023, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.