Тошкент шаҳрининг уч тумани: Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида 7 ноябрь куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 7 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Олмазор тумани: “Истиқбол” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
- Чилонзор тумани: “Зарқўрғон” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача
- Юнусобод тумани: “Биллур” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)