• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қизим ўлган куни у билан гўрга қўшилиб кирган онаман”. “Док-1 Макс”дан вафот этган 2,5 ёшли Солиҳанинг онаси судда кўрсатма берди

    Ўзбекистонда энг камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи экани айтилаётган “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқаётган суднинг навбатдаги мажлисида шу сиропдан заҳарланиб, вафот этган 2,5 ёшли қизалоқнинг онаси кўрсатма берди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Суднинг бугун, 13 ноябрь куни давом этган мажлисида “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланиб, 2023 йилнинг 19 январь куни вафот этган Солиҳа Маҳманазарованинг онаси Мадина Тўлбоева кўрсатма берди. 

    Қизим касалликларни енгадиган, соғлом ва овқатдан бош тортмайдиган қиз эди. Сурункали касаллиги йўқ эди. Ноябрь ойида (2022 йилнинг ноябрь ойи назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) грипп бўлгани учун бир ҳафта боғчадан олиб қолиб, тузатдим ва боғчага чиқариб юбордим. Боғчада яна йўтал юқтиргач, антибиотик олдирмай, сиропдан тузатай деб, дорихонадан “Линкас” сўрадим. Аптекада “Линкас” йўқлиги учун дорихона сотувчиси унинг ўрнига “Док-1 Макс”ни тавсия қилди. Аптекачи таниш бўлгани учун унинг маслаҳатига қулоқ солдим. Ва ўзим ҳам ичсам бўладими йўталимга, деб сўрадим. Бўлади, деди. Уйга қайтгач, ўзим ҳам бир қопқоқ ичдим. Кичик қизимга белгиланган дозада бера бошладим. Катта қизим ҳам дорига қизиқа бошлагач, унга ҳам ялатганман. Дори кичик қизимга яхши таъсир қилиб, қизимнинг иссиғи тушиб, ўйнай бошлади, — дейди марҳум Солиҳанинг онаси Мадина Тўлбоева.
    Мадина Тўлбоева.
    Фото: “Дарё”

    Жабрланувчи онанинг айтишича, у марҳум қизига сироп яхши таъсир қилаётгани учун турмуш ўртоғидан яна шу сиропдан олиб келишни сўраган. 

    Сиропнинг бир флаконини ичиб тугатдик. Шундан сўнг, хўжайинимга дадаси, шу яхши дори экан, Тамара опадан, аптекачи эди, сўранг ва шу доридан олиб келинг, дедим. Янги олиб келинган флакондан бир маҳал қизимга бергач, Telegram’даги курсдошлар гуруҳида шу дорини берманглар, деган хабар келди. Мен шу дори расмини олиб, мен болаларимга бераётгандим, дедим. Шундан сўнг қизимни кўтариб, поликлиникага бордим ва шу дорини кўрсатиб, шу доридан ичирганман, дедим. Доктор таниш эди, ваҳима қилма, болаларда грипп шунақа ўтяпти, антибиотик олсанг, тузалиб қоласан, деди. “Сефтраксион”дан икки кун олгач, болам ҳолсизланиб қолди. Шундан сўнг яна поликлиникага бордим. Фойдаси бўлмаяпти, дедим. Унда осма укол оласан, дейишди. Осма укол олдирмайман, деганимдан сўнг, туман шифохонасига олиб бор, дейишди. Туман шифохонасида яна осма укол ёзишди. Биринчи осма уколдан сўнг, иккинчиси кетмай қолди. Боламнинг оёқлари шишиб чиқди. Сийишдан ҳам тўхтаган эди, — дейди жабрланувчи.

    Мадина Тўлбоеванинг айтишича, шундан сўнг у боласини Қарши шаҳридаги хусусий клиникага олиб борган. Клиника боланинг аҳволидан қўрқиб, уни қабул қилмаслигини, болалар шифохонасига олиб бориши кераклигини айтган. Болалар шифохонасидаги шифокор ҳам икки қўлини кўтариб, бу беморни қабул қилмаслигини айтган. 

    Врач қўлини кўтариб қабул қилмайман, дегач, боламни кўтариб, тез ёрдамга бордим ва шифохонада боламга шу дорини (“Док-1 Макс” сиропи назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) ичирганман ёрдам беринглар, деб бақириб йиғладим. Шундан сўнг боламни бирдан УЗИга олиб кириб кетишди. Бу шифохонада ҳам бир доктор даволайман деса, яна бири бизда катталар учун диализ бор, кичикларники йўқ, болани Самарқанд ёки Тошкентга олиб кетасан, дейишди. Мен доктор қўшиб берасиз, дедим, — дейди жабрланувчи она.

    Онанинг қўшимча қилишича, шифохона масъуллари ўша куни бемор бола учун машина ва шифокор ажратиб, пуллик хизмат нархини ҳам келишган ва уларни Тошкент шаҳрига олиб келган. 

    Бизни 16-шифохонага жойлаштириб кетишгач, болам беш кунда комага тушди. Болам яхшими, деб врачлардан сўрайман. Улар қизинг яхши бўлса, реанимацияда ётмайди, дейишади. Шу-шу қизим 2023 йилнинг 19 январь куни вафот этди. Менинг нима айбим бор эди, қизимнинг ҳам бошқа болалар каби ўйнаб-кулиб юришга ҳаққи бор эди-ку. Антибиотик олдирмай деб, сиропга ишонгандим. Мен қизим қатори гўрга кирган онаман, уйимдаги қизим учун яшаб юрибман, — деди. 

    Жабрланувчи суддан айбдорларга оғир жазо берилишини сўради.

    13.11.2023, 18:05   Изоҳ (0)   19893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вазирга “Док-1 Макс” билан боғлиқ воқеалар содир бўлишидан аввал болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилгани ҳақидаги маълумот берилгани, аммо вазиргача етиб бормаг...

    27.10.2023, 23:02

    “Док-1 Макс” судида сўз олган жабрланувчилардан бири товон пули сифатида 2 миллиард сўм сўради

    01.11.2023, 16:35

    “Аптекачи таркиби бир хил деб, шифокор ёзмаган сиропни сотди”. Она “Док-1 Макс”дан вафот этган 2 ёшли қизининг ўлимида дорихона ходими ва шифокорларни ҳам айбламоқ...

    02.11.2023, 16:06

    “Док-1 Макс” судида 65 нафар марҳум бола жасадини эксгумация қилиш сўралганди. Суд тиббий эксперти бундан натижа чиқмаслигини айтди

    04.11.2023, 00:02

    “Док-1 Макс” судида доридан заҳарланган болага шифокорлар томонидан гепатит ташхиси қўйилгани ва нотўғри даволангани айтилди

    06.11.2023, 17:38

    Тошкентда йўловчи автобуси бутунлай ёниб кетди (видео) 

    13.11.2023, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.