Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида сўзлаган нутқида бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
У ўз нутқида жаҳон иқтисодиётидаги ижобий тенденцияларни қайд этиб, ИҲТ умумий ялпи ички маҳсулоти икки триллион доллардан ошиб бораётгани ва ўсишда давом этаётганини таъкидлади. Сиёсатчи ушбу ижобий тенденцияларга қарамай, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятининг салмоқли қисми ҳамон фойдаланилмаётганини эслатди.
Шу нуқтаи назардан, у иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни фаоллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, минтақалараро ва ҳудудлараро транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда яшил иқтисодиётни ривожлантириш каби қатор ташаббусларни илгари сурди.
Шунингдек, Эмомали Раҳмон ИҲТ минтақасида транспорт инфратузилмасини яратишга эътибор қаратди ва Тожикистон Шарқ-Ғарбий, Марказий Осиё-Жанубий Осиё йўналишидаги соҳани ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиш ниятини билдирди.
У томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама таҳлил қилишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)