• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳокимият вакиллари биз шикоят қилган лифт ҳақида бир оғиз ҳам тўхталмаган”. Сергели ҳокимлиги жамоатчиликка ёлғон маълумот тарқатгани айтилмоқда

    “Дарё”да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли вакиллари уй шароитидан шикоят қилиб, таҳририятга мурожаат йўллагани, уларни атиги 2 та муаммо: лифтларнинг ишламаслиги ва томдан чакка ўтиши қийнаётганини айтгани баён қилинганди. Мазкур мақолага муносабат билдирган ҳокимлик томдан чакка ўтиши билан боғлиқ ҳолат эски видео эканини, лифт эса бинойидек ишлаётганини билдирди.

    Томдан сув ўтиши билан боғлиқ муаммо бугунги мурожаатдан икки ҳафта аввал Бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан бартараф этилганини, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео эски эканлигини, айни дамда 14 қаватли уйнинг кириш йўлаклари ҳам, ички қисмлари ҳам қуруқлигини ва ҳеч қаердан чакка ўтмаётганлигини маълум қиламиз, — дейилади ҳокимликнинг расмий баёнотида.

    Шунингдек, ҳокимлик уйнинг лифти носозлигидан тушган мурожаат бўйича лифтни кўздан кечиришганида фуқаролар оғир юклар ташиганлиги сабабли унда носозлик юзага келганлигини, ҳозирги вақтда лифт таъмирланган ва фуқароларга муаммосиз хизмат кўрсатаётганлигини ёзган. 

    “Дарё”га бу ҳақда қўшимча маълумот берган мурожаатчи, Ҳасан Абдуғаниев ҳокимлик жамоатчиликка ёлғон маълумот тарқатаётганини айтмоқда. 

    Мақола эълон қилингач, Сергели тумани ҳокимлиги бунга тезкор муносабат билдириб, воқеа жойига келиб, муаммони ўрганиб кетишибди. Бунинг учун уларга ташаккур айтамиз. Аммо, лекин, бироқ ҳамон муаммога ечим йўқ. Ҳатто ечим ҳақида лом-лим ҳам дейишмаган, — дейди мурожаатчи.

    Ҳасан Абдуғаниевнинг ҳокимлик масъулларига эслатишича, ушбу турар жойда иккита лифт бор.

    Ушбу уйимизда иккита ёнма-ён жойлашган лифт бор. Шу лифтлардан бири тез-тез носозликка учрайди ва тўрт кишилик сиғимга эга. Ёнидаги, биз мақолада тилга олган юк ташишга мўлжалланган лифт эса бир неча йиллардан бери ёпиб ташланган ва масъулларни кутиб, носоз ҳолатда ётибди. Бу борада ҳокимликка бир неча бор мурожаат қилинган. Бу уйда 100 дан ортиқ хонадон вакиллари яшайди ва уларнинг барчаси шу кичкинагина лифтдан фойдаланади. Ҳокимият вакиллари айнан муаммоли лифт ҳақида бир оғиз ҳам тўхталишмаган ва унинг тақдири нима бўлиши ҳақида лом-лим дейишмаган, — дейди мурожаатчи.

    Аҳоли томнинг ёпилганини, бугунги ёмғирда томдан чакка ўтмаганини тасдиқлади. Аммо октябрдан бери ёмғир ёғмагани сабаб томнинг таъмирланганидан бехабар қолишганини, таъмирлаш ишлари учун масъуллардан миннатдор эканини қўшимча қилишмоқда. 

    Бизда асосий муаммо иккинчи, юк ташишга мўлжалланган кўп сиғимли лифтнинг ишламаслиги. Биз айнан шу лифтни ишлатиб беришларини сўрганмиз. Ҳокимлик эса ҳаммаси жойида дегандек, жамоатчиликни чалғитиш билан овора, — дейди мурожаатчи. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этиб, ҳокимликнинг аҳолининг янаям аниқлаштирилган муаммосига нима деб жавоб беришини жамоатчиликка олиб чиқишга тайёрлигини билдиради.

    08.11.2023, 23:31   Изоҳ (0)   4886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели ҳокимлиги қурилиш майдонида қулаган кранда одам бўлгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритди

    19.11.2022, 17:23

    «Ҳокимлар пулни еб кетди дейишади, ишонинг, президент яратган тизимда бунинг имкони йўқ» — Сергели ҳокими

    30.12.2022, 22:30

    «Президент ҳам ҳудуд учун меҳмон-да». Сергели ҳокими давлат раҳбари ташрифидан аввалги тайёргарликларга изоҳ берди

    03.01.2023, 13:53

    Ўзбекистонда қарийб 20 минг стандарт халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилди

    08.11.2023, 22:01

    Озарбайжон президенти Тошкентга келди (видео)

    08.11.2023, 21:42

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг аввалги саммитларида қандай ташаббуслар илгари сурилган?

    08.11.2023, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.