• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимлар пулни еб кетди дейишади, ишонинг, президент яратган тизимда бунинг имкони йўқ» — Сергели ҳокими

    Ўзбекистонда фаолият юритувчи ҳокимлар орасида энг ёш ҳоким сифатида тилга олинувчи Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров «Дарё» нашри билан суҳбатида айни кунда жамоатчиликни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. У, шунингдек, «ҳокимлар пул еб кетди», деган гап қанчалик тўғрилигага, бугун аҳоли орасида боқимандалик кайфияти пайдо бўлишида ҳокимларнинг ҳам айби борлиги ҳақидаги гап-сўзларга ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ишлаш қанчалик осон ёки қийинлигига аниқлик киритди.

    Суҳбат аввалида Элбек Шукуров Сергели туманига раҳбар этиб тайинланганига салкам уч йил бўлганига, ўтган фурсат давомида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида маҳаллаларда амалга оширган ишлари ҳақида тўхталди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Ҳурматли президентимизнинг сўнгги икки йилда туманлардаги маҳаллаларга бевосита маблағ ажрата бошлаганликлари маҳаллаларда аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишига олиб келмоқда. Биз турган «Мададкор» маҳалласидаги ушбу кўчада 4 та мактабда 10 минг нафардан ортиқ ўқувчи ўқийди.

    300-сонли мактабда 6,5 минг нафар бола таҳсил олади. Бу мактаб республикадаги энг катта мактаблардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга ҳудудда 2 та мактабгача таълим муассасаси бор.

    Шу таълим даргоҳлари йиғиндисида ушбу кўчадан 15 минг нафар бола ўтиб-қайтади. Бундан икки ярим йил аввал, энди иш бошлаган пайтимизда мана шу кўча жуда тор ва абгор ҳолатда эди. Кўчада пиёдалар йўлакчаси йўқ эди. Фарзандини мактабга, боғчага олиб келувчи ота-оналар жудаям қийналар эди.

    Бу эса бизни роса ўйлантирарди. Энг ёмони у пайтда маҳаллий бюджет маблағлари тақчиллиги бор эди. Давлат раҳбарининг айнан маҳаллаларга қаратган эътибори сабаб бугун бу кўчада алоҳида пиёдалар йўлакчаси қурилди. Велосипедлар ҳаракати учун йўлаклар барпо этилди, — дейди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров.

    Туман ҳокимининг айтишича, маҳаллаларда барпо этилаётган пиёдалар йўлакчаси ва велосипед йўлаклари қурилиши аввалида шахсан ўзи бош-қош бўлиб, ҳатто ногиронлар аравачасига ўтирган ҳолда пиёдалар йўлакчасида ногиронлиги бўлган фуқароларга қандай қулайлик яратилганини, ишнинг сифатини синчиклаб текширган.

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
    Қурилиш бошида бирор бир камчиликни кўрсак, ўша пайтнинг ўзида бартараф қилдирдик. Ҳатто ишни бажарувчилар билан бирга керак бўлса, ногиронлик аравачасига ўтириб, ўзимиз йўлда юриб кўриб, камчиликларини кўрсатиб бордик. Одамларнинг ўзи ҳам ишимизни кўриб, билиб, ўзлари ҳам шу тартибга ўрганди, — дейди ҳоким.
    Ҳокимнинг айтишича, «Зийнат», «Мададакор», «Янги Сергели», «Эзгулик» ва «Соҳибқирон» маҳаллаларида 181 та кўп қаватли уй бўлиб, 2022 йилда мазкур уйларнинг фасад қисми бўялган. Ва ҳудуддаги кўп қаватли уйлар бошқаруви «Ҳаёт» номли бошқарув компанияга ўтказилган.

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
    Кўп қаватли уйларнинг ташқи фасадини бўяш баробарида шу уйларда яшовчи аҳолининг фарзандларига имконият ва шароит яратишга ҳаракат қилдик. Эски даврда қурилган болалар майдончалари таъмирталаб аҳволга келиб, жудаям кўримсиз бўлиб қолганди.Бугунги кунга келиб эса биргина «Мададкор» маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида 11 та болалар майдончаси ва ёши катталар учун спорт билан шуғулланувчи махсус жойлар қурилди. Бу албатта, аҳолига яхши кайфият улашмоқда, — дейди ҳоким.
    Ҳокимнинг қўшимча қилишича, тумандаги мавжуд 46 та маҳалланинг барча кўчалари таъмирланиб, аҳоли учун қулай шароит яратилган.
    Ўзимиз учун алоҳида концепция ишлаб чиқиб, барча кўп қаватли уйлар олдида болалар майдончаси, спорт майдончаси, автомобиллар ва пиёдалар учун бир-бирига халал бермайдиган йўлак, автомобиллар учун турар жой бўлиши керак деган режани қўйдик ва айнан шу режа бўйича ишладик, — дейди у.

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Элбек Шукуровнинг айтишича, 2022 йил Сергели тумани таркибига Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 13 та маҳалла қўшиб берилган ва 2022 йилда айнан шу 13 та маҳаллани обод қилишга куч ва маблағ сарфланган.

    Зангиота туманидан ҳудудимизга ўтказилган 13 та маҳаллада қилинган асфальтлаштириш ишлари яқин беш йил ичида бутун Сергели туманидаги йўллар асфальтини умумлаштирганда ҳам улардан кўп бўлса керак. Боиси, айнан шу маҳаллаларда таъмирталаб кўчалар кўплиги боис, жорий йил айнан шу 13 та маҳаллага алоҳида эътибор қаратдик, — дейди Элбек Шукуров.

    Сергели ҳокимининг айтишича, жорий йил давомида ҳудудлардаги маҳаллаларда 1,5 минг дона электр устун ўрнатилган. 6 та маҳаллага замонавий бино қуриб берилган. «Мададкор» маҳалласида жойлашган ва ҳар йили битирувчиларининг 82,6 фоизи талабаликка қабул қилинувчи мактаб капитал таъмирдан чиқарилган.

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ҳоким Сергелига раҳбарлик фаолияти аввалида унга туманнинг 7 та энг оғир муаммосини санаб, уларнинг ечими билан шуғулланиши кераклиги ҳақида топшириқ берилганини, мазкур муаммоларнинг барчасига айни кунда ечим топганини, аммо ўзи кашф қилган муаммолар орасида ҳамон ечишга улгурмаганлари борлигини айтмоқда.

    Биласиз, Сергели туманида сувни тозалаш иншооти бор. Шу сабаб ўша ердан бадбўй ҳид чиқади. Бу хусусида аҳолида жуда кўп шикоятлар бор эди. Бугунги кунга келиб, ҳидни камайтириш ёки умуман ҳидни йўқотишга улгурдик. Айни кунда бу борада аҳолида шикоятлар камайди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қоқ марказидаги Яккасарой туманига чегарадош ҳудуддаги канализацияси бўлмаган маҳаллаларга канализация тортилди.

    Яна бир энг катта муаммолардан бири — Сергели туманидаги 12 йилдан бери қаровсиз ётган паркни қайта тиклаш имкони яратилди. Янги йўл қурилди, қолаверса метро келди. Хуллас, дастлаб фаолиятим бошланган пайтдаги 7 та муаммога тўлиқ ечим топдик. Аммо ўзимиз кашф қилган муаммоларнинг ҳалигача ечилмаганлари бор. Бироқ тўхтаб қолмаганмиз, — дейди ҳоким.

    Сергели ҳокими сўнгги пайтларда кўпчилик тилидан янграётган ҳокимлар пул еб кетяпти деган гапга ҳам тўхталди.

    Сўнгга беш йилда президентимиз шунақа тизим яратиб бердики, бюджетдан орттириб бажарилган маблағни эркин қолдик сифатида туманнинг ўзида қолдиришни йўлга қўйди. Энди ҳокимликлар ихтиёрида ҳам маблағлар пайдо бўлди. Лекин бу маблағлар сарфини ҳам шу даражада чиройли белгилаб бердиларки, қолдик маблағларни ҳам жой-жойида сарфлаш, барчасини аҳоли манфаатига йўналтиришни белгилаб берди.

    Бу маблағларни сарфлашда четга чиқиш имконияти йўқ. Барчаси белгиланган тартибда амалга оширилмоқда. Кўпчилик айтади, ҳокимлар пул еб кетяпти деб, ишонинг, президентимиз яратиб берган тизимда ҳокимларнинг пул еб кетиши умуман имконсиз, — дейди у.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини қай даражада кузатади? Тошкент вилояти ҳокими бунга аниқлик киритди

    30.12.2022, 22:30   Изоҳ (0)   22823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

    30.12.2022, 21:56

    Наманганда МИБ идорасида қалбаки 10 000 доллар ёқиб юборилди

    30.12.2022, 21:35

    Ўзбекистонда айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади

    30.12.2022, 21:23

    Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл маъмурияти раҳбарлари музокара ўтказди

    30.12.2022, 21:10

    Ёрқин Маликов Экспортчилар уюшмасига раҳбар этиб тайинланди

    30.12.2022, 20:26

    Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди

    30.12.2022, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.