• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг аввалги саммитларида қандай ташаббуслар илгари сурилган?

    Бугун Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити тадбирлари бошланди. Мазкур саммитда тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

    Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
    Шу ўринда аввалги саммитларда иштирок этган давлатлар қандай ташаббусларни илгари сурганини ёдга олиб ўтамиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    ИҲТнинг 13-саммити Исломободда ўтказилган

    2017 йилнинг 1 март куни ИҲТнинг 13-саммити Покистонда бўлиб ўтган. Унда Афғонистон иқтисодий кун тартибига хавфсизлик масалаларини киритиш, шунингдек, битта йирик минтақавий иқтисодий лойиҳани аниқлаш ташаббусини илгари сурган.

    Озарбайжон минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштиришда ИҲТ Савдо ва тараққиёт банкининг ролини қўллаб-қувватлаш, Озарбайжон орқали Европа ва Осиё ўртасида стратегик темир йўлни қуриш таклифини киритган.

    Қозоғистон ИҲТга аъзо давлатларининг инфратузилма лойиҳаларини бирлаштириш бўйича ишларни давом эттириш, 2018 йилда Остона шаҳрида ташкил этилган Халқаро молия маркази ишида ИҲТга аъзо давлатларнинг иштирокини кўриб чиқишни таклиф этган.

    Қирғизистон эса Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон ва Хитой—Қирғизистон—Тожикистон—Афғонистон—Эрон темир йўл лойиҳаларини амалга оширишга эътибор қаратишни сўраган
    Мезбон мамлакат Покистон институционал механизмларини оптималлаштириш ва ИҲТ савдо битимини кучга киритиш ташаббуси билан чиққанди.

    Туркия ИҲТ Савдо битимининг кучга киришини тезлаштириш, ташкилот истиқболлари 2025 дастурини самарали амалга ошириш учун махсус жамғарма ташкил этиш таклифини берган.

    14-саммит пандемия сабабли онлайн ўтказилган

    2021 йилнинг 14 март куни онлайн ўтган саммитда Афғонистон коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни таклиф этган.

    Озарбайжон эса Зангезур коридоридан ИҲТ мамлакатлари фаол фойдаланишини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

    Эрон ИҲТ Савдо битимини амалга ошириш ва минтақалараро савдони кенгайтириш, Форс кўрфази ва Уммон денгизи бўйлаб транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш ташаббусларини илгари сурган.

    Қозоғистон Қозоғистон—Туркманистон—Эрон темир йўлини тўлиқ қувватда ишга тушириш, озиқ-овқат хавфсизлиги (IFSS) тўғрисидаги низомни ратификация қилиш таклифини берган.

    Қирғизистон эса савдо, транспорт, алоқа, энергетика, туризм ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда биргаликдаги ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш, темир йўл қурилиши лойиҳаларига катта аҳамият бериш, Европа ва Хитойнинг ташқи бозорларига чиқиш, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга оширишни кўриб чиқишни таклиф қилган.

    Покистон барқарор соғлиқни сақлаш тизимларини қуриш режасини қабул қилишга эътибор қаратган.

    Туркия Савдо банкининг институционал ва молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш ва ИҲТни ривожлантириш, лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш учун фойдаланиладиган ИҲТ истиқболлари фондини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.

    15-саммит мезбони Туркманистон бўлган

    2021 йилнинг ўзида ИҲТнинг 15-саммити ўтказилган бўлиб, бу сафар тадбир офлайн бўлган.
    Саммитда Озарбайжон Шарқ ва Ғарб ҳамда Шимол ва Жануб коридорларининг муҳим таркибий қисми бўлган Зангезур йўлагидан фойдаланишни яна бир бор таклиф қилган.

    Эрон тугалланмаган лойиҳаларни (минтақавий электр энергияси бозори, энергетика компаниялари консорсиуми) амалга оширишга устувор аҳамият бериш, ИҲТга аъзо давлатлари учун нефть ва газ бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, оптик толали уланишлар, умумий рақамли платформалар, умумий АКТ бозорлари, сунъий интеллект, онлайн таълим ва илмий алмашинувлар яратиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга эътибор қаратишни сўраган. Шунингдек, Савдо ва тараққиёт банки капиталини ошириш масаласини кўриб чиқиш таклифини ҳам билдирган.

    Қозоғистон ИҲТ котибиятига ўзаро савдо салоҳиятини амалда татбиқ этиш учун ҳар бир мамлакатнинг рақобатдош устунликлари ва ўзига хос имкониятларини ҳисобга олган ҳолда товар айланмаларини ошириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни таклиф қилган.

    Қирғизистон эса углерод чиқиндиларини камайтириш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга эътибор қаратган.

    Шунингдек, Шаҳид Ражай портидан фойдаланиш орқали Қирғизистон—Ўзбекистон—Туркманистон—Эрон йўлагининг транзит имкониятларини ошириш ташаббусини ҳам илгари сурган.

    Покистон Афғонистоннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга, ИҲТ ва халқаро ҳамжамиятга тез интеграциялашувига кўмаклашишга чақирган.

    Тожикистон пандемия даврида жорий қилинган карантин, транспорт-транзит, тариф ва савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни илгари сурган.

    Туркманистон ШҲТ, ЕОИИ ва МДҲ билан мулоқот ўрнатиш, афғон халқига самарали гуманитар ёрдам кўрсатишни таклиф қилган.

    Туркия жами 8 миллион квадрат метр майдонда яшайдиган 500 миллион аҳолига эга ИҲТнинг улкан салоҳиятидан унумли фойдаланишга чақириб, саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ва ички савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказишни таклиф қилган.

    Шунингдек, Туркия Афғонистон иқтисодиётига ёрдам кўрсатиш ва гуманитар инқирознинг олдини олишга ҳам чақирган.

    08.11.2023, 20:20   Изоҳ (0)   7191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади 

    06.11.2023, 10:19

    Россияда ишлашга кетган ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

    08.11.2023, 20:10

    Ўзбекистонда Туркиядан йил бошидан 500 млн доллардан ортиқ тўғридан тўғри сармоялар жалб қилинди

    08.11.2023, 19:50

    “Тошкентда ўтадиган саммит Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти тарихида жуда муҳим воқеа бўлиб хизмат қилади” — Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев

    08.11.2023, 19:27

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди

    08.11.2023, 19:12

    Шавкат Мирзиёев Покистон делегацияси билан музокара ўтказди

    08.11.2023, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.