Ғазо секторида бир неча кучли портлашлар содир бўлди. Бу ҳақида маҳаллий телеканаллар хабар берди.
Бугунги портлашлар 7 октябрда Ғазода вазият кескинлашганидан бери энг кучлиси бўлгани маълум қилинмоқда.
Портлаш оқибатида бир қатор бинолар вайрон бўлган. Ҳалок бўлган ва ярадорлар сони ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ғазода алоқа ва интернет бутунлай ўчгани ҳам айтилмоқда.
Аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания араб ва ислом давлатларини ҲАМАСни қурол-яроғ ва пул билан қўллаб-қувватлашга чақирганди.
Унинг айтишича, Ғазо секторига қарши давом этаётган Исроил агрессияси бутун минтақани назоратдан чиқариб юбормоқда.
Изоҳ (0)