Жанубий Корея бирлашув вазири Ким Ёнг Хо Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи Чжу Эни сиёсий ҳокимиятнинг потенциал меросхўри сифатида танлаганини айтди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилди.
Чжу Э эндигина ўн ёшда ва биринчи марта ўтган йилнинг 18 ноябрь куни, отаси билан “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини учириш маросимида қатнашганида омма олдида чиқиш қилган.
“Биз ҳозирда бундай имкониятни истисно қила олмаймиз”, — деди Ким Ёнг Хо.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Ченни ҳам унутиб қўймасдан, ундан эҳтиёт бўлиш керак, деб ёзади Fox News.
Ҳозирда Ким Ё Чен Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)