• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Қўрқяпмиз, аммо қаерга ҳам борардик”. Ливаннинг Исроил билан чегарадаги аҳолиси янги уруш хавфидан хавотирда

    Ливан жанубидаги Қана шаҳрида Исроилнинг 1996 йилги ҳужумлари оқибатида 100 дан ортиқ, 2006 йилги авиазарбаларида эса 28 киши ҳалок бўлганди. Чегарадаги тўқнашувлар сабаб аҳоли янги уруш ва азоб-уқубатларга дучор бўлишдан қўрқмоқда.

    Видеодан кадр

    Кана номи билан ҳам машҳур бўлган шаҳар аҳолиси Исроил армияси ва оғир қуролланган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар ўчоғига тушиб қолган.

    “Уруш чегарада олиб борилмоқда. Балки ҳали навбатимиз келмагандир, лекин бир неча кундан кейин нима бўлишини билмайсиз. Кутасиз, холос”, — деди 2006 йилги Исроил ҳужумида қизидан айрилган 57 ёшли она Рабаб Юсуф. “Ора-орада уруш бўлиб, кимдир оила аъзосини йўқотади. Фарзанд дунёга келтирасиз, аммо у сиз билан қоладими- йўқми, билмайсиз”.

    7 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ”нинг иттифоқчиси ҲАМАС Исроилга ракета ҳужумларини бошлаганидан сўнг, Исроилнинг Ливан билан шимолий чегарасида ҳам зўравонлик авж олди.  Ўшандан бери “Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳарбийлари билан отишма олиб бормоқда. Ҳозиргача чегара ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ”нинг 40 дан ортиқ жангчиси ҳалок бўлган, Исроил ҳарбийлари эса камида етти нафар аскаридан айрилганини айтмоқда.

    Чегара бўйлаб зарбалар ва қарши ҳужумлар тутуни ҳавога кўтарилиб турган бир пайтда, 55 ёшли темирчи Ғози Ҳусайн Аи Дибҳ бундай манзарани аввал ҳам кўрганини айтди.

    “Кўп урушларни бошдан кечирганимиз учун бу одатий ҳолга айланган”, — деди у.

    2006 йилда у Исроил ҳужумида қурбон бўлган болаларнинг жасадини ташиган. Ўша урушда 28 киши ҳалок бўлганди, уларнинг ярми болалар эди.

    Бундан ўн йил олдин Қана янада даҳшатлироқ воқеани бошдан кечирган. 1996 йилда Исроил томонидан ўққа тутилиши оқибатида юзлаб тинч аҳоли бошпана қилган БМТ тинчликпарвар кучлари базасига зарба берилди ва 106 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

    Ҳодиса Исроил армияси Ливаннинг жанубий қисмини эгаллаб олганида, уларга ҳужум уюштирган “Ҳизбуллоҳ”га қарши операцияси чоғида юз берди.

    Ҳужумдан омон қолган 56 ёшли Жамил Саламеҳ шундай дейди:

    “Ҳаммаси худди бугун содир бўлгандек кўз ўнгимда. Айниқса, болалар. Уларнинг ўлдирилиши юракни эзади”.

    Яна бир аҳоли вакили, 54 ёшли дўкон эгаси Кефаҳ: “Худо хоҳласа, бу кунлар қайтмайди” деб умид билдирди.

    У ўзининг тўлиқ исмини айтишдан бош тортиб, шаҳар ҳар қандай вазиятга тайёр эканини қўшимча қилди.

    “Бу юқоридаги раҳбарларга боғлиқ. Агар уруш бўлса, биз бунга тайёрмиз. Қўрқмаймиз”, — деди у.

    57 ёшли Sabah Кречт эса Ливандаги чуқур иқтисодий инқироз туфайли кўпчиликнинг мамлакатни тарк этишга қурби етмаслигини айтди:

    “Қўрқяпмиз, аммо қаерга ҳам борардик. Бу сафар улар қочишимиз учун вақт беришаётганга ўхшайди, аммо бошқа жойга кўчиш молиявий жиҳатдан қийин”.
    27.10.2023, 17:14   Изоҳ (0)   10914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Исроил атрофидаги можаро Ливанга ҳам кўчиши мумкин” — БМТ бош котиби

    14.10.2023, 14:20

    БМТнинг Ливандаги қароргоҳига ракета зарбаси берилди

    15.10.2023, 23:34

    Исроил Ливанда эронлик генерал Сулаймоний ёдгорлигига зарба берди

    19.10.2023, 12:32

    Мисрнинг Исроил билан чегараси яқинига ракета келиб тушди

    27.10.2023, 16:05

    АҚШ президентлигига номзод Кеннеди Байдендан унинг хавфсизлигини таъминлашни сўради

    27.10.2023, 14:56

    Нетаняху Ғазога бостириб кириш ҳақидаги буйруқни имзолашдан бош тортди

    27.10.2023, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.