Эрон қуруқликдаги кучлари икки кунлик машғулотларни бошлади, унда ҳарбийлар 200 дан ортиқ вертолётнинг парвозга тайёрлигини синовдан ўтказади.
Бригада генерали Амир Чешакнинг маҳаллий телевидениега айтишича, бу “эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишга қаратилган” режалаштирилган машғулотдир.
У қандай таҳдидларни назарда тутаётганига аниқлик киритмади. Генералнинг таъкидлашича, машғулотлар учун ажратилган қўшин ва техника Эроннинг етти вилоятидан марказий Насробод вилоятига етказилган.
23 октябрь куни Эрон ҳаво мудофаасини модернизация қилиш дастури доирасида Каррар жанговар дронининг такомиллаштирилган версиясини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)