Бугун, 26 октябрь куни халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Сулаймонов Акром Исомиддинович номзодини Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
![](/static/2023/Akrom2.jpg)
Акром Сулаймонов тайинловга қадар Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида фаолият юритаётган Зоир Алиқулов Қарши тумани раҳбари сифатида иш бошлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)