Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов вилоятнинг Қарши тумани раҳбари сифатида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-26_17-07-02.jpg)
Аҳрор Содиқовга кўра, туманнинг собиқ ҳокими Беҳзод Юсупов ўз аризасига кўра лавозимидан олинган.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-26_17-07-04.jpg)
Туманга 2016 йилдан бери Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Зоир Алиқулов ҳоким этиб тайинланган.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-26_17-07-04 (2).jpg)
Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган. Шунингдек, президент фармони билан Зоир Алиқуловга “Содиқ хизматлари учун” медали топширилган.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-26_17-07-03.jpg)
Халқ депутатлари Қарши тумани кенгаши сессиясида депутатлар Алиқулов Зоир Халиловични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Изоҳ (0)