Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши туманида ҳам бўлиб, тумандаги шифохона ва мактаб фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмагани, ўзгаришлар қилиниши кераклигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Қарши туманининг янги ҳокими Зоир Алиқулов ташриф давомида президентнинг 57 та топшириғини ёзиб олиб, шу ишларни бажаришга киришганини маълум қилди.
Муҳтарам президентимиз ишончларини оқлаш учун керак бўлса, 24 соат давомида тўртта сектор бошини бирлаштириб, улар билан биргаликда ишлаймиз. Маҳалладаги еттилик, ҳар бир ташкилот бошини қовуштириб ишлаймиз. Оқсоқоллдаримиздан дуо олиб, депутатларимиз билан ҳам бирга ишлаймиз, — дейди лавозимига киришган Зоир Алиқулов.
Туман ҳокимининг қўшимча қилишича, президент туманда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида айтиб, масъулларга 57 та топшириқ берган.
Кеча муҳтарам президентимизнинг 57 та топшириқларини ёзиб олдим. Энг асосийси, халқ манфаати ва ишончи, давлат манфаати учун қилиниши керак бўлган ҳар бир топшириқ биз учун энг муҳим, ҳамма нарсадан устун бўлади, — дейди туманнинг янги ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Қарши туманида иш бошлаган Зоир Алиқулов вилоятнинг Деҳқонобод туманида 2016 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди.
Изоҳ (0)